ОЛМАЗОРГА СУВ КЕЛАДИ
Туманимизнинг “Ялпоқтепа” МФЙ Олмазор кўчасида бир неча йиллардан буён ичимлик суви билан боғлиқ муаммо мавжуд бўлиб, аҳоли қўшни кўчадан сув ташиб ичар эди. Одамларимиз орасида бирдамлик, ҳамжиҳатлик, оқибат деган тушунчалар бор экан, ҳар қандай муаммо бундай халқдан чекинади, десак, янглишмаган бўламиз.
Айни кунларда мазкур кўчада яшовчи аҳоли катта ишга бел боғлашди. “Олма пиш, оғзимга туш”, деб ўтирмасдан, ўзаро ҳамжиҳатликда ичимлик суви қувурларини ётқизиш мақсадида, ҳашар бошлаб юборишди.
Ҳашар давомида умумий узунлиги 700 метр бўлган сув қувурлари ётқизилиб, натижада, маҳалладаги ўнлаб хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади.
"Куч – бирликда", деганларидек, ушбу хайрли ишга маҳаллий депутат Неъмат Жўраев, “Сувоқова” ДУК ходимлари ҳамда 4-сектор масъуллари ҳам бош қўшишмоқда.
Оҳангарон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.