ОЛМАЛИҚ ШАҲАР ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16-март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларини тушунтириш юзасидан бир қатор топшииқлар берган эди.
Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиликлар билан таништириш мақсадида
28-29-март кунлари Давлат солиқ қўмитаси рахбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. Олмалиқ, Оҳангарон, Ангрен шаҳарлари ва Оҳангарон туманида ўтказилган учрашувларда барча туманлардан жами 100 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.
Шунингдек, жорий йил 8 ойи давомида Олмалиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан шаҳарда жами 10 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 500 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Олмалиқ шаҳрида
1641 та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида бугунги кунда шаҳримизда фаолият юритаётган муаммоси мавжуд 302 та корхонанинг 298 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 69 тадан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.
Олмалиқ шаҳар Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида жорий йилнинг 01 сентябр холатига 629 та корхонадаги 2862 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.
Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимиз аҳолиси ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, 2020-йилда янги солиқ кодекси қабул қилинди. Солиқ турлари
13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса 2% дан 1,5% га тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20% дан 15% гапасайтирилди.
2022-йилнинг 8 ойи давомида Олмалиқ шаҳар солиқ тўловчилар томонидан 67921,5 млн сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган пррогноз режаси 1747,7 млн сўм ортиғи билан 102.6 фоизга бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми яъни 42252,9 млн сўм ёки
62.2 фоизи юридик шахслар, 25668,6 млн сўми ёки 37.8% эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келади.
Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлса, тушумнинг 9009,1 млн сўми ёки 13.2 фоизини айланмадан олинадиган солиқ, 34 303,7 млн сўми ёки 50.5 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 8 484,8 млн сўм ёки 12,9 фоизини ресурс солиғи ҳамда қолган 15823,9 млн сўм ёки 23,2 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этади.
Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекциясига “Солиқ ҳамкор” дастури орқали фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 1130 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларга асосан 429 та сайёр солиқ текширувлари ўтказилди. Бугунги кунга қадар мурожаатлари ўз тасдиғини топган 288 нафар фуқароларнинг банк пластик картасига 211,3 млн сўм маблағ ўтказиб берилди.
Бундан ташқари, 2022 йил 8 ой давомида шаҳримизда 176 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилишига эришилди. Уларга бухгалтерия ҳисобини юритишда амалий ёрдам бериш, электрон ҳисоб-варақ-фактураларни юритиш, ишга кираётган ходимларнинг хужжатларини расмийлаштириш борасида инспекцияси ходимлари томонидан доимий равишда зарур тавсиялар бериб борилмоқда.
Шунингдек, 2022 йил 08 ойи давомида 2171 та тадбиркорлик субъектларнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан мавжуд бўлган 301,3 млн. сўм ортиқча тўловлари бошқа турдаги солиқ қарздорлиги ҳисобига ўтказилди ҳамда 332 та тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб рақамига 1234,0 миллион сўм қайтарилди ва 63 та тадбиркорларга солиштирма далолатномалари тақдим этилди.
Ўтган даврда 325 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар рўйҳатдан ўтказилиб, 118 нафар фаолиятларини вақтинча тўхтатган тадбиркорларнинг фаолияти тикланди. Шу билан бирга, 1827 нафар фуқароларни фаолият турлари бўйича ўзини ўзи банд қилиш бўйича ДСИдан рўйхатдан ўтказилиб, уларнинг бандилиги таъминланди.
Олмалиқ шаҳар 4-сектор томонидан “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида 95 нафар фукароларга 2 131,4 млн сўм (12 та чорвачилик, 11 та тикувчилик, 3 та асаларичилик, 2 та хунармандчилик, 2 та паррандачилик, 65 та бошка фаолият турлари)ни йўлга қўйиш учун имтиёзли кредитлар берилишига эришилди.
Жорий йилнинг 8 ойида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган 55 нафар фуқаролар тадбиркорлик йуналишларида ўқитилди. Шунингдек, 2 нафар фуқароларни тадбиркор сифатида давлат руйхатидан ўтишлари учун 540.0 минг сўм, 2 нафар фуқарога 1 сотихли иссиқхона ва 10 нафарига тухумдан жўжа очиб кўпайтириш учун хажми
500 та товук тухуми сиғимли инкубатор ускуналари хамда 6 нафар фукароларга тикув машинаси ва сантехник ускуналари субсидия бўйича ажратилди. Сектордаги 73 нафар ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўқиш учун йуналтирилди.
Шаҳримизда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти давомида солиққа оид муаммолар кўзатилган тақдирда Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг ходимлари уларни бартараф этишда ўз ҳиссаларини қўшишга ҳамиша тайёр.
Эргашев Авазхон Шакирович,
Олмалиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи.