ОЛИС ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАРДА ИШ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАГАН МУТАХАССИСЛАР УЧУН СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ
Президентимизнинг 2021 йил 11 январь кунида қабул қилинган “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2021 йил 1 январдан олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга қуйидагича ҳақ тўланади:
– БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули;
– уй-жойни ижарага олганлик учун БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси.
Тиббий олий таълим ташкилотини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошқа ҳудудда яшовчи тиббий ходим олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пункти ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда:
– 30 млн. сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули:
– уй-жойи бўлмаганларга 3 йил давомида хизмат уйлари ёки БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.
Бунда назарда тутилган бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик компенсация солиқ тўловчиларнинг жами даромадларига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Юқорида қайд этилган имтиёзлар ОТМ бакалаврияти ёки магистратурасини (таълим шаклидан қатъий назар) тамомлагандан кейин уч йил мобайнида ишлайдиган битирувчиларга қўлланилади.
Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати