ОЛҚИШ ОЛГАН – ОРИМАС
Ангор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари, подполковник М.Болтаев томонидан сектор ҳудудида аҳолининг ижтимоий турмуш тарзини яхшилаш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, эҳтиёжманд оилалар бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга ошираётган ишлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан юксак баҳоланиб, “Жентра” автомашинаси билан тақдирланди.
Автомашинани Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник А.Исмоилов тантанали равишда топширди.
Шунингдек, Шеробод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Ў.Шукуров ва бир қатор 3-сектор штаби котиблари ҳам Ички ишлар вазирлигининг пул мукофотлари билан ҳам тақдирланди.
Фидойи бўлишнинг ана шундай рағбатлари, эътирофлари ҳам бўлиши рост. Бу эса бугун ички ишлар тизимида ана шундай ғайрат-шижоат билан меҳнат қилаётган ходимларнинг меҳнати муносиб баҳоланаётганидан дарак беради. Демак, меҳнат қилганнинг меҳнати ерда қолмайди. Ахир, “Олқиш олган – оримас” деб бекорга айтилмаган.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Postda” мухбири.
Сурхондарё вилояти.