ОКМК Мис кластери: “Хом-ашёдан тайёр маҳсулотгача” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар

ОКМК Мис кластери: “Хом-ашёдан тайёр маҳсулотгача” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Мис метали инсониятга қадимдан яхши маълум. Менделев даврий жадвалида 11 уринда турувчи бу металл эгилучан ва электртокини утказувчанлиги боис бугунги кунда яшил энергетикага ўтишда ҳам энг қулай манбалардан бирига айланди. Мис электротехникада кенг қўлланилади.Кундалик хаетимизда ишлатиладиган маиший техникаларнинг  деярли барчасида мисдан фойдаланилади. Сўнгги йилларда мисдан фойдаланган ҳолда электромобиллар ишлаб чиқариш ҳажми  ҳам кескин ошиб бормоқда. Агар оддий автотранспорт воситасини тайёрлаш учун 8 килограмдан 20 килограмгача,  электромобилда бу кўрсаткич 83 килограмгача етади. Глобал яшил иқтисодиётнинг жадал ривожланиши, қайта тикланадиган энергия манбаалари  ва электромобиллар ишлаб чиқариш хажмининг ортиши туфайли 2030 йилга келиб жаҳонда мисга бўлган талаб 40 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Парижда иқлим бўйича бўлиб ўтган халқаро саммитда ҳам жаҳоннинг ривожланган давлатлари нефть ва кўмирдан воз кечиб, тоза, қайта тикланадиган энергетикага ўтиш жадаллашиб бораётгани таъкидланди. Бунда асосий эътибор мис ишлаб чиқарилишига қаратилди. 
 Сунгги 5 йилда ОКМК мис ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада оширишга эришди .Хусусан, 2017 йилда 109 885 тонна мис ишлаб чиқарилган бўлса ҳозирги кунда комбинат 148,5 минг тонна мис ишлаб чиқармоқда. 
 “Ёшлик 1 конини узлаштириш” инвестиция лоийхаси тўлиқ ишга туширилгач. 2029 йилга келиб комбинат 400 минг тонна катодли мис, 50 тонна олтин, 270 тонна кумуш ишлаб чиқаришга эришади.
 
            Бугунги кунда ишлаб чикарилаетган миснинг 60-70 фоизи  хомаше сифатида хориж давлатларига экспорт қилинади.  Ўзбекистоннинг мис саноатидан оладиган даромади айни пайтда 2.5 миллиард долларни ташкил этади. Агар 2029 йилга келиб мис ишлаб чиқаришни 400 минг тоннагача оширишга эришсак бу кўрсатгични ҳисобига 7-8 миллиард АҚШ долларига етказиш мумкин бўлади.     Нимани хисобига деган саволга жавоб эса Турдош тармоқларни хисобга олган ҳолда юқори қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ҳисобига 
Шу боис, давлатимиз раҳбари топшириғига асосан мис саноати кластерини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди. 
 
Мис саноати кластерини ривожлантириш хизматининг асосий мақсади “Хом-ашёдан тайёр маҳсулотгача” бўлган кўп поғонали қўшилган қиймат занжирларини яратишга қаратилган . Яъни иқтисодиётнинг драйвери сифатида республикада мис маҳсулоти ва у билан боғлиқ соҳаларда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишдан иборат. Мис саноати кластери доирасида мисни чуқур қайта ишлаш 2029 йилга келиб 320 минг тоннага етказилиши кўзда тилмоқда
  Айни вақтда Республикамизда мис ва мис асосида қотишмалардан юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган таклифлар, яъни 40 та истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилди. 
Шунингдек, “Oлмалиқ КМК” АЖ ҳузуридаги Ноёб металлар ва қотишмалар илмий-технологик марказининг концепцияси ишлаб чиқилди ҳамда мутасадди вазирлик ва идораларга киритилди. Ушбу соҳада 75,2 млн долларлик 19 та ва мисни қайта ишлашни кўпайтириш бўйича 8 та истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш белгилаб олинди.
Мис кластери доирасида лойиҳалаштириш, инжиниринг, кон-геология ишлари, IT, маркетинг, транспорт каби хизматларни аутсорсинг асосида ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. Кластер мис хомашёсидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, тармоқда иш олиб борувчи тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратади.
 Хусусан, ОКМКда Мис саноати кластерини ривожлантириш доирасида “Мис маҳсулотини чуқур қайта ишлаган ҳолда юқори қийматга эга тайёр махсулот олиш бўйича лойиҳа” мавзусида танлов эълон қилган. 
Ва  иккинчи танлов  “Ноёб металлар(молибден, вольфрам ва бошқалар)ни чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа” мавзусида ҳам танлов эълон қилинган бўлиб, ҳар икки танлов бўйича лойиҳалар қабул қилинмоқда.
Эътиборлиси, танлов ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланиши белгиланган. 1-ўрин учун 100 млн сўм, 2- ўрин 70 млн сўм ва учинчи ўринга 50 млн  сўм пул мукофотлари тақдим этилади.
Фурсатдан фойдаланиб республикамиз тадбиркорларини ушбу танловларда иштирок этишларини сураб коламиз.
            

Мис саноати кластери доирасида фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги тизими хам  йўлга қўйилди. Бугунги кунда комбинатда фан ва ишлаб чикариш хамкорлиги натижасида палладийни ишлаб чиқариш технологияси такомиллаштирилди. Натижада палладийни ажратиб олишдаги 54та жараён 14 га камайтирилди, металлни тозалиги 70% дан 99% гача етказилди.

             Айни вақтда Мис саноати кластерини ривожлантириш хизмати томонидан хорижий давлатларнинг кам харажатли инжиниринг хизматларини ривожлантириш бўйича тажрибалари ўрганилиб, уларни республикада қўллаш бўйича таклифлар тайёрланди.

Мис ва мис қотишмаларидан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг глобал занжирларини таҳлили, республикада рақобатбардош устунликка эга бўлган товарларнинг мақсадли гуруҳлари, шу жумладан “яшил иқтисодиёт” ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, таҳлилий материаллар ишлаб чиқилди.

Рангли, нодир ва ноёб металларни чуқур қайта ишлаш бўйича технологик кластерларни яратиш юзасидан очиқ ҳамкорлик дастурини шакллантиришга оид таҳлилий маълумотлар ва таклифлар ишлаб чиқилди.

Мис саноати кластери доирасида комбинатда ҳозирги кунда амалг ошрилаетган ишлардан яна бири бу - Ёшлик-1 конини ўзлаштириш лоийхаси доирасида  конга  ва янги курилаетган объектларга хизмат кўрсатувчи махсус техника ва асбоб ускуналарнинг сони ортиши инобатга олиниб. янги машинасозлик заводини барпо этилишидир.. Завод таркибида Қуйиш, механик-йиғув ва Ностандарт ускуналар цехлари ҳамда Резинатехника буюмлар, Бутловчи қисмларни тайёрлаш, чилангарлаш ва пресслаш участкалари фаолият олиб боради.  Умумий Куввати жами 55минг тоннани ташкил этади

 Шунингдек, Комбинатнинг “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш” бирлашмаси негизида мис ва нодир металлар асосида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш занжирини кенгайтириш бўйича 2022-2026-йилларга мўлжалланган “Дастур” ишлаб чиқилди.

Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати 65 млн.долларни ташкил этади “Дастур”да аддитив технологиялар (3D босма) учун кукун, двигателлар учун мураккаб шаклли қисмларни(шестерёнка, шатун ва бошқалар), мис кукуни, мисдан юпқа листларни ва полосалар, электрдвигателларни, серводвигателлар, графитли электрчўткалар ишлаб чиқариш каби истиқболли лойиҳалар ўрин олган.

Бундан ташқари, Ангрен қувур заводида ҳам бир неча турдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш белгилаб олинди. Булар - мис наконечниклари, капилляр қувурлар, мис фитинглари, полоса қопламасига мис ҳалқалари. Шунингдек, ушбу заводнинг мисни қайта ишлаш қувватларини босқичма-босқич ошириб бориш режалаштирилмоқда. Айни пайтда завод йилига 8 минг тонна мисни қайта ишласа, 2022 йилда бу кўрсаткич 20 минг тоннага етказилиши кутилмоқда.

Мамлакатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, 2026 йилга бориб, юртимизда ишлаб чиқарилаётган миснинг 80%и қайта ишланади. Бу эса юқори қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб,  минглаб янги иш ўринларини яратилишига замин булади.


Report Page