ОИЛАЛИ ЭРКАККА ТУРМУШГА ЧИҚИШ
(@Savollar_kanal 4112-савол)Ассалому алайкум! Мен турмуш ўртоғим билан яшамаётганимга 6 ой бўлди. Фарзандимиз йўқ, жавобимни хам бермаган ва қонун томонидан хам ажрашмаганмиз. Мени бир инсон хотинликка сўраб келди, уйимдагилар ўзин биласан дейишяпти. Шунга ўша инсонга турмушга чиқсам бўладими? Олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Аввал талоқни олинг, идданингизни ўтиринг кейин турмушга чиқишингиз мумкин. Усиз ўқилган никоҳ ҳам боғланмайди. Валлоҳу аълам!
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати