ОИЛА ТИНЧ БЎЛСА, АЁЛ БАХТЛИ

ОИЛА ТИНЧ БЎЛСА, АЁЛ БАХТЛИ


Бу дастурдаги вазифаларни амалга оширишга биз хотин-қизлар ҳам ўз ҳиссамизни қўшамиз, албатта.

Аввало, ўтган йили амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтсам. Биринчи навбатда эътиборни оилавий ажримларнинг олдини олиш, ижтимоий маънавий муҳитни яхшилашга қаратдик. Тумандаги 60 та маҳаллаларда яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказишни давом эттирдик. Оилавий ажримларнинг олдини олиш мақсадида 526 та тадбир ўтказдик, ажрим ёқасида турган оила аъзолари ўртасида тушунтириш ишлари олиб бордик. Натижада  ажрим остонасида турган 215 та оила сақлаб қолинди. Туман ФХДЁ қошида ташкил этилган "Оила мактаби"да ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида йил давомида 369 та жуфтлик ўқитилиб, сертификатлар топширилди.

Бўлимимиз қошида “Оқила аёллар ҳаракати” ва “Бувижонлар мактаби” фаолият юритади. “Оқила аёллар” жамоатчилик ҳаракатининг 1095 нафар аъзоси бор. “Оқила аёллар” жамоатчилик ҳаракати туман Мактаб ва мактабгача таълим бўлими, Тиббиёт бирлашмаси, туман ИИБ, прокуратура, Адлия бўлими ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик асосида фаолияти олиб боради.

Аёллар ўртасида олиб борилган тушунтиришлар, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳаракатлар натижасида аниқланган шаърий никоҳдаги оилалардан 18 тасининг никоҳи қонунийлаштирилди.

Ҳудудларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Эрта никоҳ ва эрта туғуруқнинг салбий оқибатлари”, “Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш”, “Қиз бола - оила шаъни, ор-номуси”, “Замонавий бўлажак бекалар қандай бўлмоғи лозим?”, “Кийиниш маданияти”, “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Тинчлик - энг олий неъмат”, “Шукроналик сари”, “Оила барқарорлигида хотин-қизларнинг ўрни”, “Қадриятларимиз - бебаҳо бойлигимиз”, “Миллий либос - маънавият кўзгуси” мавзуларида давра суҳбатлари ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шунингдек, “Тарғибот гуруҳи” ҳамда “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари иштирокида тумандаги барча маҳаллалар ва корхона-ташкилотларда “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида 297 та маънавий-маърифий, тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Муваффақиятларимиздан яна бири тумандаги 8 та оила оила “Ибратли оила” кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

          2025 йил “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичи бўйича ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Дафтарга киритилган  5601 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг 5099 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, 2349 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди, Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 150 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилди, боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 1155 нафарига бир марталик моддий ёрдамлар берилди, ижтимоий ҳимояга муҳтож 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг 1408 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди, бир нафар уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд аёлга ижара компенцияси тўлаб берилди, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд аёлларнинг 538 нафарига моддий ёрдам берилди.

Бундан ташқари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тиббий ёрдам кўрсатиш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Чунончи, 2151 нафари стационар ёки амбулатор шароитда даволанди, 1400 нафари дори-дармон билан таъминланди, 205 нафарига даволаниши учун, тўққиз нафарига жарроҳлик амалиёти учун йўланма(ордер)лар берилди. Қолган 4162 нафарга тиббий ёрдам ва хизматлар кўрсатилди. Бундан ташқари бундай хотин-қизларнинг 3223 нафар фарзандларига ҳам тиббий ёрдамлар кўрсатилди.

           “Аёллар дафтари”га киритилган 3243 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Ўтган йили тумандаги ишсиз бўлган 1483 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилди, 351 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 547 нафарига АТ Халқ банки томонидан кредитлар ажратилди.

Жорий йилнинг 17-19 июль ҳамда 11-13 сентябрь кунлари “Аёллар дафтари”га киритилган 300 нафар хотин-қиз, “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари, маҳалла фаоллари “Ливингстон” дам олиш масканида семинарда иштирок этишди.

Иқтидорли қизлар билан ишлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган йили 33 нафар хотин-қизга онлайн платформа орқали Олий таълим муассасаларига ўқишга тавсиянома берилди. Шунингдек,  мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган 21 нафар хотин-қиз ҳам бундай имкониятга эга бўлди.

Жорий йилнинг октябрь ойида Зулфия номидаги Давлат мукофоти кўрик-танловининг туман босқичида адабиёт, санъат, жамоатчилик, фан, таълим, маданият, спорт ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича 29 нафар иқтидорли қиз иштирок этиб, ўз қобилиятларини намойиш этдилар. Танловнинг вилоят босқичига 5 нафар қиз тавсия этилди. Номзодлар кўрик-танловнинг вилоят босқичида муносиб иштирок этиб, Тошкент вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи томонидан ташаккурнома билан тақдирланди. Вилоят комиссиясининг хулосасига кўра “Фан” йўналиши бўйича иштирок этган номзод Нозимахон Мухиддинова  ғолиб деб топилиб, Республика босқичига тавсия этилди.

              Хотин-қизлар билан ишлаш борасидаги ишларимизни бундан буён ҳам изчил давом эттирамиз. Оила тинч бўлса, аёл бахтли, фарзандлар баркамол бўлиб вояга етади.

Саодат УСМОНОВА,

туман ҳокими ўринбосари,

Оила ва хотин-қизлар

бўлими бошлиғи.

Report Page