ОИЛА СОҲАСИДА АМАЛИЙ ПСИХОЛОГИЯ

ОИЛА СОҲАСИДА АМАЛИЙ ПСИХОЛОГИЯ

@Oilamarkazi

Telegram | Facebook | Instagram | www.oilamarkazi.uz 


2019 йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази томонидан “Оила соҳасида амалий психология” мавзуси бўйича махсус ўқув курслари ўз ишни бошланди.

Махсус ўқув курсларининг мақсади – кадрларнинг хотин-қизлар ва оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан мақсадли ишлашни ташкил этиш, оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштириш бўйича касбий билимлари, қобилиятлари ва кўникмаларини тизимли янгилаб боришдан иборат.

Бугунги кунда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш ҳамда оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш соҳасида мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

“Оила соҳасида амалий психология” мавзуси бўйича махсус ўқув курсларнинг ўқув режасидан оила психологининг касбий фаолияти учун муҳим бўлган қуйидаги, яъни: оила ижтимоий психологиянинг объекти сифатида, мулоқот психологияси, оилавий низолар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва турлари, оилавий-маиший зўрликдан жабрланганларнинг психологик реабилитацияси, оилавий консалтинг, оилавий супервизия каби долзарб масалалар ўрин олган

Курс ўз фаолиятини “NEW WAY LAB” амалий психологлар ўқув марказида олиб бормоқда.

“Оила” маркази матбуот хизмати

Report Page