“ОИЛА” МАРКАЗИ 12 ДЕКАБРДА ШАҲРИСАБЗДА УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

“ОИЛА” МАРКАЗИ 12 ДЕКАБРДА ШАҲРИСАБЗДА УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

@Oilamarkazi

Жорий йилнинг 12 декабрь куни “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директор ўринбосари Дилбар Алимжанова Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани “Мактабобод” МФЙда жойлашган 35-оилавий поликлиникада тиббиёт ходимлари ва қишлоқ фаоллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда Дилбар Алимжанова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3808 сонли қарори юзасидан амалга оширилаётган ва амалга оширилиши керак бўлган вазифалар ҳақида гапирди. “Оила” маркази вакили Фармон ва қарорнинг мазмун-моҳияти изоҳлар экан, бугун мамлакатимизда оила институтни ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилаётганлиги, айниқса, оилалар фаровонлигини мустаҳкамлаш, ажрашишларни олдини олиш, ёш оилаларни маънавий қўллаб-қувватлаш, оилавий қадриятларни сақлаш каби муҳим мақсадларни “Оила” маркази ўз олдига вазифа қилиб қўйгани ҳақида айтиб ўтди.


Учрашувда иштирок этган поликлиника ходимлари давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан аҳоли фаровонлиги учун яратиб берилаётган шарт-шароитдан миннатдор эканликларини билдиришди.

Oilamarkazi