ОИЛА ИНСТИТУТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

ОИЛА ИНСТИТУТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

@Oilamarkazi

ОИЛА ИНСТИТУТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курслари ҳамда Судьялар Олий мактаби билан ҳамкорликда олий мактаб тингловчилари учун “Оила институтини ривожлантиришнинг ҳуқуқий-назарий асослари” мавзусида 3 кунлик тренинг ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти, медиацияни қўллаш соҳалари, принциплари, жараёнлари, кўриб чиқиш муддатлари, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судларнинг никоҳларни бекор қилишга оид ишларни кўриш амалиётини ўрганиш юзасидан тадқиқот натижалари, замонавий намунали оила моделини яратиш мақсадида ўтказилган тадқиқот натижалари, оила институтини мустаҳкамлаш ва ёшлар тарбиясида маънавий қадриятларнинг ўрни масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Шу билан бир қаторда тренинг давомида медиаторнинг коммуникатив мулоқот кўникмалари, оила ҳуқуқий муносабатларининг тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари, эр-хотиннинг умумий мулкни бўлиб бериш билан боғлиқ суд амалиёти муаммолари, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судларнинг никоҳларни бекор қилишга оид ишларни кўриш амалиётини ўрганиш юзасидан тадқиқот натижалари, гендер ва зўравонликка оид қонунчилик мавзулари кўриб чиқилди.

Тренингнинг мақсад ва вазифалари:

Судьяларнинг оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги билим ва кўникмаларини кучайтириш;

иштирокчиларда медиация тарихи, медиацияни ташкил этишнинг тартиб-тамойили, медиаторнинг касбий компетенциялари тўғрисидаги назарий билимларини ривожлантириш;

Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳақида тушунча бериш;

оилавий медиация асослари, оилавий медиация жараёнини ташкил қилиш босқичлари ва тамойиллари, оилавий медиацияни ўтказиш учун зарур бўлган кўникма ва маҳоратни шакллантириш;

 гендер тенглиги ва зўравонликка қарши миллий қонунчилик;

замонавий намунали оила моделини яратиш мақсадида ўтказилган тадқиқот натижалари;

оила институтини мустаҳкамлаш ва ёшлар тарбиясида маънавий қадриятларнинг ўрни соҳасида амалий билимларини ривожлантириш кабилардан иборат бўлди.

Тренерлар таркиби марказ ходимлари, соҳа экспертларидан иборат.

Қайд этиш лозимки, 2018-2019 ўқув йили давомида ушбу курсларда ташкил этилган жами 469та гуруҳда 9800дан ортиқ раҳбар ва мутахассислар таҳсил олиб, касбий билим ва кўникмаларини оширдилар.


“Оила” маркази матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | www.oilamarkazi.uz 

Report Page