ОГОҲЛИК ДАВР ТАЛАБИДИР

ОГОҲЛИК ДАВР ТАЛАБИДИР



 Уй ичи газ жиҳозларининг соз ҳолатда бўлиши истеъмолчи ҳамда соҳа ҳодимлари учун энг мақбул ечимдир. Шундагина истеъмолчи ва таъминотчи ўртасида тушунмовчиликлар юзага келмайди. Кўплаб кўнгилсиз ходисаларнинг олди олинган бўлади. Шундай экан, Миробод туманида истиқомат қилувчи ҳар бир аҳоли хонадонининг газ жиҳози ўз вақтида газ соҳаси мутахассислари томонидан техник назоратдан ўтказилмоқда. Истеъмолчилар ҳам бундан жуда мамнун бўлишмоқда. Асосий мақсад аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, огоҳлик ва ҳушёрлигини ошириш, газ жиҳозларидан фойдаланганда масъулиятни ҳис этиши зарурлигидан иборатдир. Мавжуд тартиб-қоидага асосан газ таъминоти ташкилотига тасдиқлаган жадвал ва таърифлар бўйича истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказиш ва уларга профилактик хизмат кўрсатиш мажбурияти юкланган:


• кўп қаватли турар жойлардаги газ плиталар, бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда – икки йилда бир марта;

• турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари – йилда бир марта, профилактик хизмат кўрсатиш – ҳар бир иситиш мавсуми бошланишидан аввал.

• Маиший истеъмолчилар ўз тасарруфидаги газ тармоқлари, приборлар, ускуналар, шунингдек, фойдаланилаётган ертўлалар, техник йўлаклар ва бошқаларни соз ҳолатда сақлаш, электр ёритиш ва вентиляция тизимининг доимий ишлашини таъминлашлари зарур;

• Фойдаланилган табиий газ ва газдан фойдаланиш ускунаси ҳамда уй ичи газ тармоқларига хизмат кўрсатиш юзасидан бажарилган ишлар учун газ таъминоти ташкилоти билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишлари шарт.

 

✍️“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати



Report Page