ОГОҲЛИК
© Аброр Мухтор Алий• Сўнги кунларда холислик ва эркинликни даво қилган, аслида эркин ва холис бўлмаган ахборот воситалари, ташқи жосуслик хизматлари таъсирига тушиб қолган блогерлар, журналистлар, ўзини мусулмон деб, ғайридинга турмушга чиқиб олиб, бизга маданиятдан ақл ўргатмоқчи бўлаётганлар экс турлар, жинси ва аждоди номаълум бўлган троллар ўзбек халқи маданияти, дини, тарихи, қадриятлари, урф одатлари, турмуш тарзига зид бўлган моделларни тақдим этиб, буни радикал услубда пропоганда қилмоқда, уни халқимиз маданияти орасига эркинлик даъволари билан олиб киришга уринмоқда.
• Энг хатарлиси бу тоифаларнинг барчаси исломафоблардир ва уларнинг миссиялари ҳам миллатни демократия ниқоби остида Исломдан қўрқитиш, миллатчилик - фашизм ғояларини тиқиштириш, пантуркизм фикрларини авж олдириш, Ўзбекистонни учинчи давлатлар таркибига киритишга уриниш, мустаққиллика қарши бўлган ғояларни сўз ва матбуот эркинлиги ниқоби остида тарқатишдир!
• Яна уларнинг қилаётган ишлари:
- Исломни фан ва тараққиётга мухолиф қўйиш;
- дин деганда Ғарб тарихидаги жаҳолат ҳукмрон бўлган католиклар черкови динини мисол қилиб, Исломни ҳам ўша жаҳолат тимсолларига менгзаш;
- гейлик ва бир жинслилар никоҳини тарғиб этиш;
- бу тарғибот йўлида айнан шу «озодлик» каби «голубой матбуот»дан фойдаланиш;
- бу жирканч услубларини сўз эркинлиги ниқоби билан зирхлаш;
- уларнинг жирканч пропагандаларини фош қилган тарафни эса ёмонотлиққа чиқариш, радикал, чаламулла, антидемократ, кўрмурид, ҳукумат одами каби тамғалар билан троллинг қилиш ва ҳоказо.
• Биз мустақил Ўзбекистоннинг эркин фуқароси, мусулмон фарди ўлароқ динимиз, миллий қадриятларимиз, тарихимиз, анъаналаримиз, урф-одатларимизни ҳурмат қиладиган, ҳуқуқий меъёрда ҳимоя қиладиган демократик жамиятни қўллаймиз.
• Аммо улар тарғиб қилаётган, демократия ўзбек халқининг динига, тарихига, урф одатига, миллий қадриятларига қарши бўлгани учун биз уларнинг ялтироқ пропагандаларини демократия деб қабул қила олмаймиз!
• Уларнинг ҳаракатлари ўзлари мақтаган демократик эмас, балки антидемократик ҳаракат!
• Тўқсон беш фоиз халқи мусулмон миллатни ИШИДга қиёслаш, Ислом деганда толибонни кўрсатиш, соқол ва рўмол мавзуларига сиёсий фон бериш, Исломни илмга қарши кўрсатишга уруниш - булар демакратик уринишлар эмас, антидемократик уринишлар!
• Зотан бизнинг халқимиз бундай исломафобияга, миллатчиликка, жаҳолатга қарши халқ!
• Бизнинг халқ қўрқоқ эмас, андишали халқ!
• Фақат бу жосуслар андишанинг отини қўрқоқ қўйишмоқда холос!
• Демак, «озод назар»га чиқиб, ўзбекнинг номидан, Исломни фанга қарши қўяётганлар, Агнешкани ўзига она тутиб олаётганлар, гейликни тарғиб этаётганлар Ўзбекистон аҳолисининг умумий фикрини ифода этмайди, балки улар жосус, ёки жосусларнинг кураторлари томонидан сиёсий мақсадда тарқатилаётган бузғунчи ғоя вакиллари холос.
• Бу бузғунчи ғояларни сўз эркинлиги баҳонаси билан тарқатаётган нусхалар нафақат Ислом ва мусулмонларга душман, балки мустақиллигимизга ҳам, давлатчилигимизга ҳам, миллатимизга ҳам душманидир!
• Бундай душманларга ўзбек тили изоҳли луғатида битта ном берилган - хоин! Ватан хоини!
• Давлат демократикми ёки йўқ эканини қаердан биламиз?!
• Бу мезон халк ўз мамлакатининг хақиқий эгасига айлана олгани билан ўлчанади.
• Турли давлатлар турфа тарих ва маданиятга, диний қараш ва эътиқотга эга бўлганлари учун ҳам демократия моделлари турлича кўринишда бўлиши аниқ.
• Мамлакат демократикми ёки йўқ?!
• Бу саволнинг жавоби халқ ўз қадриятларига эга бўла олдими, истаклари амалга ошмоқдами, қадриятлари ҳимояланганми, эътиқодлари топталмаяптими каби саволларга жавоблар орқали билинади!
• Демократия номини суистемол қилиш, мустақил сувирен давлатимизнинг ички ишларига инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлигини ҳимоя қилиш баҳонасида аралашиш, бошқа давлатларнинг маданиятларини, қадриятларини, сиёсий тизимини ва демократик моделларини мажбуран куч ишлатиш ёки қўрқитиш, рангли инқлоблар ёрдамида тиқиштиришга уриниш бу - АНТИДЕМОКРАТИК ҳаракат ҳисобланади.
• Содда қилиб айтганда зафарелло ўзига агнешкани она деб қабул қилса, бу бизнинг миллат ҳам уни қабул қилиши керак дегани эмас!
• Зотан бизнинг миллатнинг мунис онаси бор, гейликни тарғиб қиладиган агнешкалар хоинлардан бошқаларга оналикка ярамайди!
©️ Огоҳлантириш масъулиятини хис қилган диндош биродарингиз Др. Аброр Мухтор Алий
T.me/AbrorMuxtorAliy
