ХАВФСИЗЛИК УЧУН БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ!

ХАВФСИЗЛИК УЧУН БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ!

Юртимизнинг энг гўзал тантанаси Мустақиллимизнинг 28 йиллиги арафасида жамоат транспортида хавфсизлик чораларига бағишланган йиғ…

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, жамият мутасаддилари, автобус саройи раҳбар ва ходимлари ҳамда ҳайдовчилар иштирокида ўтган тадбирда, ҳар бир ҳайдовчи ўзига бириктирилган автобусга масъулият билан ёндашиши, уни қаровсиз қолдирмаслиги, айниқса, байрам ва бошқа тантаналар вақтида жамоат жойларида хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилишлари, транспорт воситаларининг техник созлигига ҳамиша эътиборли бўлишлари ва шубҳали буюмлар ҳамда шахсларни аниқлаганда қандай тегишли чоралар кўришлари лозимлиги ҳақида йиғилганларга кўрсатмалар берилди.

Муҳтарам юртдошлар, азиз Ватанимизни, унинг мусаффо осмонини асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир, шундай экан юрт хавфсизлигига бефарқ бўлмайлик! Жамоат транспорти, жамоат гавжум масканларда шубҳали буюм ёки шахсларни кўрсангиз зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг, огоҳ бўлинг!

https://t.me/tshtxuz
https://t.me/tshtxuz
https://t.me/tshtxuz
https://t.me/tshtxuz
https://t.me/tshtxuz


Report Page