ОБОД МАҲАЛЛА ФАЙЗЛИ МАСКАН ДЕМАКДИР.

ОБОД МАҲАЛЛА ФАЙЗЛИ МАСКАН ДЕМАКДИР.

Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси.

Дарҳақиқат, обод маҳалла-бу бизнинг, энг аввало фаровон оилаларимиз, қадриятлар бешиги бўлган маҳаллада ўсиб-улғаяётган маънавий ва жисмоний баркамол ёшларимиз, кўркам қишлоқларимиз, замонавий ва файзли масканларимиздир.

Айнан жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман шиори остидаги "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" дастури доирасида Андижон вилоятида ҳам зарбдор 90 кунлик муддатида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўлиқ бажарилди.

Жумладан, вилоятдаги жами 882та маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида режадаги таъмирталаб 41514 хонадонларнинг барчаси таъмирланди. Таъмирлаш жараёнида хонадонларнинг том қисмлари, фасад қисмлари, ички хоналари, тандирхонаси ва ўчоқхонаси таъмирланди ва яроқсизлари ўрнига янгилари қурилди.

Хонадонлардаги мавжуд молхона, қўйхона ва товуқ хоналари таъмирланди, яроқсизлари ўрнига янгилари қуриб битказилди. Хожатхона ва йўлаклари тартибга келтирилди.
Шу билан биргаликда вилоятдаги жами 6238 та кўчаларда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, тартибга келтирилди.

Жумладан 1024 та йўллар таъмирланди. 213395 та дархтларга шакл берилиб оқланди, кўчаларга 212133 та гул кўчатлари экилди, 878 км масофадаги ариқ ва зовурлар тозаланди, 145 та чиқиндихоналар тартибга келтирилди.

Кўчалардаги 640 км узунликдаги электр симлари тартибга келтирилди, 5575 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.
Маҳаллалар худудидаги 533 гектар ер майдонлари ободонлаштирилди ва тартибга келтирилиб, 1335 тонна чиқиндилар чиқариб ташланди.
Вилоятдаги хашарлар уюштирилиб, жами 951 та қабристонларнинг барчасида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди, 67 та зиёратгоҳлар, 882 та боллалар ва спорт майдончалари тартибга келтирилди.

"Обод маҳалла" дастури доирасида вилоятдаги 40724 та эҳтиёжманд ва камбағал оилаларни ўрганиш натижасида, ушбу оилалардаги 16501 нафар ишсиз фуқароларнинг 15383 нафарини иш билан бандлиги таъминланди.

10 июндан бошлаб аҳоли орасида ўтказилган тарғибот ва амалий чора тадбирлар асосида ишлаб чиқилган 6та йўналиш ва 44 та банддан иборат "Харакатлар режаси" Андижон вилоятида тўлиқ бажарилди.

Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Report Page