ОАВ ВАКИЛЛАРИ НУРАФШОНДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Бугун Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудидаги турли йўналишларда амалга оширилаётган ишлар билан таништириш мақсадида журналистлар ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур режасига мувофиқ Нурафшон шаҳрида жойлашган “Нурафшон бизнес сити” ҳудудидаги янги бунёдкорлик ишлари билан танишишди.

Унда шаҳар ҳокими Музаффар Салиев, Тошкент вилояти бизнес марказларини қуриш дирекцияси бош директори Сарвар Кадиров ва бошқа соҳа вакиллари томонидан атрофлича маълумот бериб ўтилди.


Маълумки, 2017-йил Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳрига кўчирилган бўлиб, давлатимиз раҳбари 2019-2021 йиллар бу ерга келганида замонавий мажмуалар барпо этиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Тасдиқланган бош режага асосан қурилиш ишлари
3 босқичдан иборат бўлиб, 1-босқичда 114 гектар ер майдонида 72 та бино ва иншоотлар, 2-босқичда 95 гектар майдонида 80 та бино ва иншоотлар, 3-босқичда эса 37 гектар майдонида 48 та бино иншоотлар қурилиши мўлжалланган. Режа бўйича дастлабки қурилиш объектлари қурилмоқда.


Кейинги манзил "ROSSA" корхонасига ташраф этилди.


✅Маълумот учун:“ROSSА” масъулияти чекланган жамияти лаборатория анжомлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
💸Лойиҳанинг умумий қиймати 4,5 млн. АҚШ долларини ташкил қилади. Шундан 1,0 млн. АҚШ доллари тадбиркорнинг ўз маблағи, 3,5 миллион доллари эса банк кредити ҳисобланади.


🔺Бугунги кунда корхонада 28,6 минг ПЦР тест ишлаб чиқарилмоқда. Корхона тўлиқ қувват ишга туширилса, йилига 120 минг дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa