Оҳангарон шаҳар солиқчиларининг савобли ишлари 

Оҳангарон шаҳар солиқчиларининг савобли ишлари 


“Барча сектор раҳбарлари бир ҳолатни тушуниб олиши лозим. “Темир дафтар”да умумий кўрсаткичлар эмас, ҳар бир оила, ҳар бир фуқаронинг муаммоси ва унинг ечими акс этиши керак. Бу рўйхатга тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда бир нафар аъзосини иш билан таъминлашимиз шарт. Агар уларни иш билан таъминламасак, ҳеч қанақасига бу оила оёққа туролмайди. Шу орқали уларни муҳтожликдан чиқаришимиз мумкин”, – дейди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев. 

Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов бошчилигида вилоятнинг барча туман ва шаҳар 4-сектор раҳбарлари ҳам вазиятга тўғри баҳо бериб, Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги "Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини бажариш мақсадида эҳтиёжманд оилаларга берилаётган ижтимоий ёрдамларни аҳолига тўғридан тўғри етказиб бермоқдалар.

Масалан, Оҳангарон шаҳар 4-сектор раҳбари Анвар Турдибоев томонидан “Оҳангарон” маҳалласида истиқомат қилувчи етти нафар фарзанди бор ва битта ойлик маоши билан яшаётган Ҳалима Юнусовага 16 ёшга тўлмаган болаларини қишки кийим-кечак тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаши мақсадида ҳар бир боласига 500 минг сўмдан, жами 3 миллион сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари етказилди ҳамда оилани камбағаллик рўйхатидан чиқариш учун етти хазинанинг бири саналган паррандачилик, яъни товуқ боқиш бизнесини бошлашни таклиф қилди. Кейинчалик саховатпеша тадбиркорлар кўмагида 200 бош товуқ етказиб берилди.

Бир бош товуқдан бир йилда 300 та тухум олинади. 50 бош товуқдан олинадиган йиллик тухум – 14600 дона донани ташкил этади. Бир дона тухумнинг нархи 700 сўм бўлганда, ялпи йиллик даромад 10 220 000 сўмни ташкил қилади. 50 бош товуқ сотиб олиш харажати – 1 250 000 сўм, йиллик омухта ем нархи – 5 931 000 сўм бўлса, жами харажатлар – 7 181 000 сўм. Йиллик соф фойда эса – 3 039 000 сўмни ташкил этади. 

– 200 бош товуқ боқсам, оиламнинг иқтисодий самарадорлиги анчага ошади, Президентимизга раҳмат, шунча аҳолини уйлаб ёрдам бераяптилар, – дейди Ҳалима Юнусова.

Кам таъминланган, уй-жойга муҳтожларга ҳам ёрдам кўрсатилаяпти. Оҳангарон шаҳар “Бирлик” маҳалласида учта фарзанди билан синглисини уйида истиқомат қилаётган Феруза Раҳматова қийин вазиятга тушиб, уй-жой шароитини яхшилашга шароити етишмаётганлигини билдириб 4-сектор раҳбарига мурожаат қилади. Солиқ идоралари томонидан 3 иш куни давомида мурожаат қилувчининг масаласи кўриб чиқилади ва 1 йиллик муддатда уй-жой қуриб бериш бўйича шаҳар ҳокимлиги, солиқ идоралари, тегишли тижорат банклари ҳамда саховатпеша ҳомийлар кўмагида қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

–Қисқа вақт ичида муҳтожликдан чиқаман, ўзгаришлар сезиларли даражада, ўзим ва фарзандларим номидан барча мутасаддиларга миннатдорчилигимни билдираман, – дейди Феруза Раҳматова.

Шунингдек, Оҳангарон шаҳар Халқ таьлими бўлимига қарашли 6-умум таълим мактабида билим олаётган болаларнинг дарслар бошланишидан олдин, партада ўтирганда ва мактабдан чиққандан кейин қўлларини зарарсизлантириш кераклиги Анвар Турдибоевни ташвишга солди. У ўқувчилар амал қилиши зарур бўлган 8 хавфсизлик қоидасига тегишли ускуналарни мактабга етказиб берди.

–Болаларимиз ниқоб тақиб юришлари учун бепул юз ниқоблари, дезинфекцияловчи воситалар, ҳароратни ўлчаш ускуналари, қўлларини тез-тез ювиб туришлари учун беш кишилик қўл ювиш ускуналарини ўрнатиб беришни ҳамда мактабимиз учун омборхона қуриб беришни ўз вазифаси, деб ёрдам бермоқда, ўз фарзандини қўллаб-қувватлаганидек ҳар бир ўқувчи билан дўстона ва кўнгилчан муносабатда бўлмоқда, – дейди мактаб директори Малика Аҳророва.

Шунингдек, шаҳардаги 3 та (18 нафар аъзоси бор) кам таъминланган, 12 та (52 нафар аъзоси бор) ижтимоий ҳимояга муҳтож, 30 та (123 нафар аъзоси бор) ногиронлиги бор оилаларга моддий ёрдам сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа керакли воситалар тарқатилди.

Коронавирус пандемияси даврида вақтинча ишини йўқотган фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб, хусусан, банд бўлмаган фуқаролар вақтинчалик жамоат ишларига жалб қилинди. Жорий йилнинг 20 сентябрь ҳолатида 265 нафар ишсиз фуқаро йирик ишлаб чиқариш корхоналарига ишга жойлаштирилди. 139 нафар ишсизлар эса расмий ўзини-ўзи банд қилиб, даромад топмоқда.


Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page