Оқолтин туманида вилоят прокурорининг навбатдаги сайёр қабули

Оқолтин туманида вилоят прокурорининг навбатдаги сайёр қабули

Сирдарё вилоят прокуратураси

Сирдарё вилоят прокурори Ш.Аминов томонидан жорий йилнинг 10 март куни Оқолтин тумани Ахиллик маҳалласи фуқаролари ўртасида сайёр қабул ҳамда ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Тадбир давомида 20 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланиб, 8 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 6 тасига асосли тушунтиришлар берилиб, 6 таси муаян вақт талаб қилганлиги сабабли тегишлилигига кўра мутасадди ташкилотларга юборилди.

Барча ҳудудлардаги каби мазкур маҳаллада ҳам шижоаткор ва ташаббускор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, давлатимиз томонидан очиб берилаётган кенг имкониятлардан фойдаланишда уларга амалий ёрдам бериш мақсадида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Унда 9 нафар ёшларнинг мурожаати тингланиб, 3 таси ижобий ҳал қилиниб,  6 таси муаян вақт талаб қилганлиги сабабли ёзма равишда аризалар олиниб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

Жумладан, ёш тадбиркор З.Кўчимовнинг иш ҳажмини кенгайтириш ва янги иш ўринларини ташкиллаштириш мақсадида, тижорат банкларидан бир йилдан буён кредит ололмаётганлиги юзасидан қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Вилоят прокурори томонидан тумандаги З.Кўчимов ҳамда бу каби яна 10 нафар ёшларнинг муаммолари ижобий ҳал этилиб, уларга ўз тадбиркорлик фаолиятларини юритишда кенг имкониятлар эшиги очилди.     

Шу билан бирга, ҳудуддаги ўз йўлини топа олмаётган ва бугунги кунда профилактик рўйхатда турган ёшлар билан вилоят прокурори шахсан алоҳида алоҳида суҳбатлашди. Суҳбат жараёнида уларни қийнаётган муаммолар билан қизиқиб, давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ва уларга берилаётган кенг имкониятлар ҳақида тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Тадбир давомида маҳалла аҳолисини қийнаётган бир қатор муаммолар ҳам ўрганиб чиқилди.

Жумладан, маҳалла ҳудудидаги Жасорат кўчасида мавжуд ичимлик суви тармоғини таъмирлаш муаммоси ҳал этилди.

Шунингдек, Туркистон кўчаси 2-уй, 15-хонадонга ташриф буюрилиб, уйда таълим олувчи ўқувчи Шарипов Муроджон Ахроржон ўғлининг ҳолидан хабар олиниб, унга совғалар, китоб ва ўқув қуроллари топширилди.

Бундан ташқари, Ватанпарвар кўчаси, 44-уй, 1-хонадонда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд фуқаро Ўзбеков Бозорвой, Оқтерак кўчаси 35-уйда яшовчи кам таъминланган Ибрагимова Ўрозгул Тажибаевналарнинг хонадонларига кирилиб, ҳолидан хабар олинди ҳамда уларга дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Тадбир давомида Ахиллик маҳалласида ташкил этилган Workout соғломлаштириш марказига ташриф буюрилиб, у ердаги сунъий стадионда ўтказилган мини футбол мусобақаси ғолиблари тақдирланди.

 Сирдарё вилоят прокуратураси





Report Page