Оққўрғонда автомобиль олиб қочган қизга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Toshkent viloyati IIB2021 йилнинг 10 май куни Ж.Азамат «102» қисқа рақамига берган хабарига кўра, шу куни соат 15:00 ларда Оққўрғон тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган «Авто суғурта» биносига “Laсetti” русумли автомашинасида «Севара» исмли қиз билан келиб, суғурта полисини янгилаш мақсадида автомашинасини эшиклари очиқ ҳолатда «Севара»га ташлаб бинога кириб кетганлигини, қайтиб чиққанида эса автомашинаси жойида йўқ эканлигини, уни номаълум шахс олиб қочилганлигини маълум қилган.
Тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 21 ёшли Б.Севара содир этганлиги аниқланиб, автомашинани Тотувли маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оққўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Севарага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИББ Ахборот хизмати