❓❓ОҚҚЎРҒОНДА ТУҒИЛГАН БАРЧАГА МАШХУР ТАРИХЧИ КИМ ЭДИ?🖌

❓❓ОҚҚЎРҒОНДА ТУҒИЛГАН БАРЧАГА МАШХУР ТАРИХЧИ КИМ ЭДИ?🖌



⏳XIV асрларда яшаб ижод қилган буюк тарихнавис олимлардан бири Абу Сулаймон Банокатий XIII аср охири XIV аср бошларида Банокат шаҳрида яъни ҳозирги Оққўрғон тумани ҳудудида таваллуд топган. Кейинчалик бу шаҳар Шоҳрухия деб ҳам аталган. Бунга сабаб, Амир Темур бобомиз вайрон бўлган Бинокатни қайта тиклагандан сўнг ўғлининг номи билан Шоҳрухия деб атаган.

📜Банокатий Ғозонхон даврида сарой шоири бўлган ва "Малик уш-шуаро" (шоирлар пешвоси) деган лақаб олишга муяссар бўлган.

🖇У тарихнавис сифатида ўмумий тарихга оид " Разват ул-арбоб фи-ат-таворих ва ал-ансоб" ("Улуғ кишмларнинг тарихи ва насаблари ҳақида оқиллар боғи") асарини ёзади. Уни қисқа қилиб "Тарихи Бинокатий" деб атаганлар.

📕Бу асар Рашидаддиннинг умумий тарихга оид машҳур "Жоми ат-таворих" номли асарининг қисқартирилган нусҳаси бўлиб 1312 йилда ёзиб тугатилган. фақат 1310 йилдан кейинги воқеаларгина Банокатий таърифидан ёритилган. 9 қисмдан иборат бўлган бу асарда Ҳиндистон, Арманистон, Эрон, Рум, Хитой, яхудийлар ва араб халифалиги ҳамда мўғиллар тарихи ҳақида ёзилган.

📚Бу асардан 2 қўлёзма нусҳа ҳозирда Ўзбекистон фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг қўлёзма асарлар хазинасида сақланмода. Яна бир нусҳа эса Санк-Петербург Давлат кутубхонасида, бир неча нусҳалари хорижий мамлакатларнинг қўлёзма хазиналарида (Париж, Оксфорд, Вена, Берлин, Лондон, Теҳрон) сақланмоқда.

☺️Бундан кўриниб турибдики, Банокатийнинг бу асари кўпгина элларда машхурликка эришган.

Report Page