Нурота туманида "Маънавий саховат" тадбири ташкил этилди.

Нурота туманида "Маънавий саховат" тадбири ташкил этилди.


Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинади.

Халқимизда “Яхшилик қил, дарёга сол, балиқ билади Балиқ билмаса, Холиқ билади” деган мақол бор. Эркак зоти кучли, ҳимоячи, оила қўрғонининг устуни сифатида яратилган.

Аммо тақдирнинг турфа синов ва зарбалари туфайли уларнинг ўзлари ёрдамга муҳтожлик сезса-чи? Беморлар руҳан ва жисмонан бошқаларнинг қўллаб-қувватлашига эҳтиёжманд бўлса, атрофдаги соғлом фикрли одамлар доимо кўмакка шай туришлари шарт ва зарур. Чунки бу сизу бизнинг инсоний бурчимиздир.

Бугун Нурота туман “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйига Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлими раҳбар А.Муқимов, хамда маданият уйи ходимлари ташриф буюриб 1-октябрь “Устоз ва мураббийлар “ куни муносабати билан “Қалбимиз қуёшисиз азиз устозлар” шиори остида муассасада парваришланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олинди. Уларга бадиий китоблар ва ўқув қуроллари совға қилинди.




Навоий вилоят Маънавият ва маърифат бўлими матбуот хизмати

Report Page