Нурли келажакни кафолатловчи буюк қудрат манбаи китобдир.

Нурли келажакни кафолатловчи буюк қудрат манбаи китобдир.


Маълумки, ҳар қандай касалликнинг олдини олишда, аввало, инсон организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Фарзандларимизда ҳам ана шундай иммунитетни шакллантиришда, она Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга нисбатан фахр туйғуларини мустаҳкамлаш, бунинг учун эса уларга китоб бериш лозим. Китоб орқали улар дунёни англайди. Чунки, қадимдан китоб инсон учун маънавият ва маърифат улашгучи беминнат дўст ҳисобланиб келган. Минг йиллик тарихни ҳам китоб зарварақларида муҳрланиши инсониятнинг азал-азалдан китобхонликка бўлган муҳаббати маҳсулидир. 

Бугун кунга келиб китобга муносабат тубдан ўзгарди. Айниқса, Электрон кутубхоналарнинг ташкил этилиши, ёшларимизга маърифат улашишдек хайрли ишнинг ёрқин тимсолидир. Бу борада раҳбарлар томонидан ўз қўл остидаги ходимларнинг китобхонликка қизиқишини уйғотишдаги шахсий намунаси минглаб ёш авлодга дастуриламал вазифасини ўтамоқда. 

Айни шу мақсадларни кўзлаган ҳолда, Бухоро муҳандислик-технология институти ахборот-ресурс марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271–сон қарори билан тасдиқланган “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури” ҳамда 5 муҳим ташаббуснинг 4-йўналиш доирасида кўрсатилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш”дек муҳим вазифалар ижросини таъминлаш, фойдаланувчиларга электрон китоблардан фойдаланишда янада қулайлик яратиш мақсадида “QR BOOK” QR кодли электрон кутубхона яратилди. Эътиборли жиҳати шундаки, унда янги авлод ўқув адабиётларидан ташкил топган 120 нусха дарслик ва ўқув адабиётлари жойлашган.

Бундай кутубхоналарнинг яна бири, Кимёвий ва озиқ-овқат технологиялари факультети “Органик моддалар кимёвий технологияси” ва “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси” кафедраларида ҳам ташкил этилган бўлиб, бу кутубхонада ҳар бир кафедранинг фан дастурига мос келадиган дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг 84 нусхасидан адабиётлар қўйилган. Сўзимиз якунида шуни алоҳида таъкидлаймизки, бу каби ишлар бардавом бўлиб, электрон кутубхоналарни ташкиллаштириш масаласи институтнинг бошқа кафедраларида ҳам олиб борилмоқда.


Бухоро муҳандислик-технология институти ректорининг матбуот котиби Элбекова Эъзоза

Report Page