Нурафшоннинг лочини 

Нурафшоннинг лочини 



Полковник Хамраев Абдулла Адхамович Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юрти бошлиғи.

Абдулла Адхамович 1976 йилда ўзимизни Нурафшон шаҳар Чиғириқ маҳалласида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Юксалиш маҳалласидаги 57 умумтаълим мактабини 1991 йилда аъло баҳоларга тамомлаган.

1998 йилда Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртини мувафақиятли тамомлаб мустақил Ўзбекистонимизни химоя қилишдек вазифаларни бажариб бир қатор давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Жанговар самалётлар учувчиси Абдулла Адхамович малакали ҳарбий учувчилар ва замонавий техникаларга сифатли хизмат кўрсата оладиган Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш, бу борадаги таълим-тарбиявий ишларга мамлакатимиз фуқароларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада фаол жалб этиш ва ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш ва ўз билим ва кўникмаларини беришда жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртига ҳарбий таълим олиш истагини билдирган, ўрта маълумотга, юксак ахлоқий-ишчанлик қобилиятига эга бўлган, қабул шартлари, касбий танловнинг барча талабларига жавоб берадиган Нурафшонлик ёшларни Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юрти бошлиғи олий ҳарбий авиация билим юртини танлашни тавсия қилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa

 


Report Page