Нурафшонда яна бир йирик лойиҳали йўл қурилиши бошланди.

Нурафшонда яна бир йирик лойиҳали йўл қурилиши бошланди.


Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 31-октябрдаги 197-сонли йиғилиши баёнида берилган топшириқлар ижросини таъмиинлаш мақсадида "Nurafshon business city" маъмурий биноси худудидан ўтувчи (4Р2 автомобиль йўлининг 34,3 км қисмини 4Р20 автомобиль йўлининг 5,3 км қисми билан боғловчи) узунлиги 3200 метр, эни 62 метрни ташкил этувчи "Лойихавий Г-62" автомобил йўлини қуриш ишлари бошланди.

Ушбу янги йўл шаҳарнинг Тошкент йўли кўчасини “Тошкент-Бекобод” автомагистрал йўлларини боғлашга хизмат қилади. Унда ушбу йўл шаҳарда янги ташкил этилаётган “Nurafshon business city” худдудидан ўтиб йўлнинг ўнг томонидан Президент мактаби, Тату ва Янги Ўзбекистон боғига чап томониданТошкент вилоят Ички ишлар Бош бошқармаси, Прокуратура, Солиқ испекцияси, Суд ва мактабгача таълим ташкилоти биноларига олиб боради.

Шу билан бирга йўлнинг инфратузилмасида умумий йул, кушимча маҳаллий йул, яшил йўлак, пиёдалар йўлаги хамда вело-йўлак жойлашади.


@Nurafshonpressa

Report Page