Нурафшон шаҳридаги марказий амфитеатрда “Очиқ осмон остидаги мактаб” ижтимомий, мобил – методик тадбир бўлиб ўтди.
#Очиқ_осмон_остидаги_мактаб

Ўзбекистон Республикаси Оила ва Ҳотин-қизлар давлат қўмитаси хузуридаги Оила ва Хотин-қизлар илмий тадқиқот институти, Тошкент вилояти Оила ва Хотин-қизлар бошқармаси, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Оила ва Хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида Нурафшон шаҳри "Амфитеатр"да “Очиқ осмон остидаги мактаб” ижтимомий, мобил – методик тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Нурафшон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н.Кулбекова очиб, ўз сўзида барча иштирокчиларни табриклаб, шаҳарда имконияти чекланган болаларга яратилган шарт шароитлар, тизимли равишда олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотлар бериб ўтди.

Тадбирдан кўзланган мақсад Ногиронлиги бўлган болалар учун тўлақонли ҳаёт тарзини яратиш мотивациясини ошириш шакл ва методларини ота-оналар, ўқитувчилар ҳамда маҳалла мутасаддиларига интенсив ўргатувчи комплекс (ижтимоий психологик, ижтимоий педагогик, дефектологик) хизматлар методикасини намаён этиш белгиланган.

Тадбирда шаҳримизда имконияти чекланган болалардан ташкил этилган “Матонат” жамоаси ўз тенгдошларини спорт билан шуғулланишга чорлади.

Тадбир иштирокчилари малакали мутаҳассилар томонидан мобил гурух комплекс таълим тақдимоти, Турли ёшдаги ногринлиги бўлган болалар ҳулқ атвори ва IQ психодиагностика, мақсадли ижтимоий психологик, педагогик маслаҳатлар ва тренинглар, Ёш оилаларга ижтимоий педагогик тарбия тренинглари, Ёш оталарга маслаҳатлар мавзуларида керакли услубий ёрдам ва кўникмаларини оширишди.





Тадбирда Маданият бўлими санъаткорларнинг чиқишлари барчага ўзгача завқ бағишлади
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa