Нурафшон шаҳридаги 9-сонли ИДУМда "Чарлининг қобиляти" деб номланган мехржон байрами бўлиб ўтди

Нурафшон шаҳридаги 9-сонли ИДУМда "Чарлининг қобиляти" деб номланган мехржон байрами бўлиб ўтди



Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази томонидан халқаро тадқиқотларга таёргарлик кўришда ўқувчининг саводхонлигини бахолаш ва ривожлантириш бўйича Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги 9-сонли итисохслаштирилган давлат умумтаълим мактабда шу мактабнинг 3 "б"-синф уқувчилари ва Нурафшон шаҳридаги 62-сонли умумтаълим мактаби 3-4 ўқувчилари билан хамкорликда "Чарлининг қобиляти" мавзусида мехржон байрами ўтказилди.

Бундай тадбир Нурафшон шаҳридаги мактаблар ўртасида илк маротаба ўтказилишига қарамасдан жудаям кўтаринки кайфиятда, юқори савияда бўлиб ўтди. Тадбирга Нурафшон шаҳридаги бошқа таълим муассасалари ўқитувчилари ҳам ташриф буюришди.

Тадбирда сиёсат, маънавият, истеъдод, билим, касб-хунар эгаллашга оид турли хил савол-жавоблар бўлиб ўтди. Савол-жавоб шартида 2 та мактаб ўқувчилари ҳам жуда фаол тарзда қатнашишди. 4 нафар ўқувчилар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

62-мактаб ўқитувчилари Абулқосимова Барно, Сафарова Нафиса хамда 9-сонли ИДУМ ўқитувчиси Фаттуллаева Сохибаларнинг хамкорликдаги тадбирлари бошқа мактабларнинг ўқитувчиларига ажойиб янгилик бўлишини айтиб ўтишди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa


Report Page