Нурафшон шаҳрида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» оммавий юриш марафони ўтказилди

Нурафшон шаҳрида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» оммавий юриш марафони ўтказилди


Бугун Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Саломатлик учун 5000 қадам” оммавий юриш марафони кўтаринки кайфиятда ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Тошкент Вилояти ҳокимлиги, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳамда бир нечта мутасадди ташкилотлар ташаббуси билан ташкил этилган мазкур акциядан кўзланган асосий мақсад аҳоли орасида оммавий спортни кенг ривожлантириш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборатдир.

Нурафшон шаҳар маҳаллалар аҳолиси, таълим муассасалари ходимлари, шаҳар таълими ўқитувчи ва ўқувчилари, мактабгача таълим ходимлари ҳамда турли корхона ва ташкилотларнинг ходимларидан 7000 нафардан ортиқ аҳоли вакиллари мазкур тадбирда фаол иштирок этишди.

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, одамларни кўпроқ дорига эмас, балки тўғри овқатланишга, спортга ўргатиш лозим. Уларнинг ҳар ким ўз саломатлиги учун ҳеч бўлмаганда кунига 5 минг қадам пиёда юриши борасида билдирган тавсияларига ёшу-кексалар бирдек соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этаётган марафонларда жисмоний фаоллик кўрсатаётгани барчамизни қувонтирди.

Тадбирдан сўнг “Энг фаол ташкилот”, “Энг ёш иштирокчи”, “Энг нуроний иштирокчи” ва “Энг фаол тарғиботчи” номинацияларига лойиқ кўрилган хотин-қиз ва эркак иштирокчилар вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан муносиб равишда тақдирланишди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

 @Nurafshonpressa





Report Page