"Нур классик сервис" бошқарув сервис компанияси яшил олам яратилишига муносиб ҳисса қўшмоқда

"Нур классик сервис" бошқарув сервис компанияси яшил олам яратилишига муносиб ҳисса қўшмоқда


БСК ФАОЛИЯТИДАН

Бекобод шаҳар Нурли йўл МФЙда бугунги кунда 37 та кўп қаватли уйлар мавжуд. Бугун ҳудудга техник хизмат кўрсатиб келаётган «Нур классик сервис» бошқарув сервис компанияси ишчи-ходимлари томонидан 200 туп терак, 20 туп шафтоли, 4 туп арча ҳамда 30 дан зиёд манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари самарали ташкил этилди.

Ушбу БСК нинг ҳудудда иш бошлаганига унча кўп бўлмаган бўлса-да, қисқа вақт мобайнида ишчи-ходимлар томонидан коммунал сервис хизматларининг ўз вақтида ва тизимли ташкил этилганлиги боис аллақачон аҳоли ишончини қозонишга улгуришди.

Албатта, бунда"Нур классик сервис" бошқарув сервис компаниясининг кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатишда моддий-техник базанинг мустаҳкамлиги, тажрибали мутахассисларнинг иш бошлаши каби кўплаб омиллар замин яратмоқда.

Хусусан, Бекобод шаҳрида ҳам иқтисодий ночор 8 та ширкатлар тугатилиб, "Нур классик сервис" МЧЖ шаклидаги бошқарув сервис компаниясига бириктирилди.

 Дастлаб БСК учун илгари «Баҳром» УЖМШга тегишли бўлган, нотурар бино таъмирланиб, кўркам ва замонавий қиёфага келтирилди.

🪜Эндиликда БСКда ўз касбининг етук мутахассислари бўлган 20 нафар ишчи-ходимлар аҳолига коммунал соҳанинг барча йўналишларида кўп қаватли уй аҳолисига сифатли техник хизмат турларини кўрсатиб келишмоқда.

🚚Бошқарув сервис компаниясида манзилга ўз вақтида элтиш ва махсус ишчи гуруҳнинг узоғини енгил қилиш мақсадида 4 та махсус техникалар фаолияти йўлга қўйилган.

☎️Аҳамиятлиси, БСК қошида 24 соат мобайнида хизмат кўрсатувчи авария-диспетчерлик хизмати ҳам мавжуд. Ҳозирда ушбу бошқарув сервис компаниясига Бекобод шаҳридаги 156 та кўп қаватли уйлар бириктирилган.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати




Report Page