Нукусда «Оролбўйи - экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди» мавзуидаги халқаро конференция

Нукусда «Оролбўйи - экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди» мавзуидаги халқаро конференция


Нукус шаҳрида БМТ шафелигида "Оролбўйи - экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди" деб номланган халқаро конференция   бўлиб ўтмоқда.

Халқаро конференция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 августда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари саммитида эълон қилинган ташаббуслари ва таклифлари доирасида ташкил этилди. 

Анжуманнинг очилиш маросимида БМТ Бош котиби А. Гутерришнинг видеомурожаати намойиши, ялпи мажлис, 4 та тематик сессия, шунингдек, Орол денгизининг қуриган тубига ташриф ("Кемалар қабристони", Мўйноқ туманидаги маданият маркази ва музей) режалаштирилган. Анжуман сессиялари ва йиғилишлари давомида Ўзбекистоннинг Оролбўйи ҳудудини инновацион ривожлантириш бўйича лойиҳавий таклифлари алоҳида
тақдим этилади.

Анжуман доирасида Барқарор ривожланиш бўйича давлатлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳам режалаштирилган бўлиб, йиғилишда комиссия раислиги Туркманистондан Ўзбекистонга ўтади. Тадбирда 230дан ортиқ, жумладан 200дан ортиқ хорижлик меҳмонлар иштирок этмоқда.

Конференцияда Президентнинг учта ташаббусини илгари суриш: Оролбўйида экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудини ташкил этиш концепцияси лойиҳаси; Оролбўйи минтақасини "Экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди" деб эълон қилиш тўғрисидаги БМТ Бош ассамблеясининг махсус резолюцияси; Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича минтақавий дастур тақдимоти ва муҳокамаси ўтказилади.
Анжуман сессиялари ва йиғилишлари давомида Ўзбекистоннинг Оролбўйи ҳудудини инновацион ривожлантириш бўйича умумий қиймати 33 миллион долларлик 24 та лойиҳавий таклифлари ҳам алоҳида тақдим этилади.



 

Report Page