Нукус шаҳридаги профессионал таълим фаолияти ўрганилди

Нукус шаҳридаги профессионал таълим фаолияти ўрганилди


Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов Нукус шаҳридаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида бўлиб, ўқув биноси ҳамда амалиёт хоналари, шунингдек ўқув жараёнидаги фаолият билан танишди.

Мактаб жамоаси билан бўлган учрашувда дастлаб давлатимиз раҳбарининг аҳолини касб-ҳунарга тайёрлашни такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар мазмун-моҳияти тушунтирилиб, айниқса, касб-ҳунар таълимини замон талабларига мослаштириш бўйича янги тизим жорий қилиниши ҳамда  профессионал таълимни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, келгуси йилдан илмий даражаси бор техникум ўқитувчиларининг иш ҳақи олийгоҳ педагоглариникига тенглаштирилиши борасида тўхталинди.

Мулоқот давомида вазир ўринбосари муассаса фаолиятини ўрганиш натижалари таҳлилига тўхталиб, ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигини айтди. Муаммолар ечимига тавсиялар берилиб, айримлари ислоҳ этилаётган тизим доирасида ҳал бўлиши қайд этилди.

Шунингдек, касб-ҳунар мактабининг моддий-техник базасини янада ривожлантириш, унинг ташкилий-кадрлар масаласига жиддий эътибор қаратиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтирган ҳолда қўшимча даромад манбаларини топиш борасида фикр алмашилди. 

Учрашув сўнгида мавжуд айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар белгилаб берилди. 



Report Page