Зиёрат туризми соҳасида янги стандарт/ Новый стандарт в сфере услуг зиёрат-туризма

Зиёрат туризми соҳасида янги стандарт/ Новый стандарт в сфере услуг зиёрат-туризма

poytaxt_uz

Ислом давлатларида стандартлар ва метрология институти (SMIIC) ислом туризми хизматлари соҳасида янги стандартни қабул қилди.

 Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 2019 йилдаги Глобал мусулмон сайёҳлик индекси рейтингига кўра, Ўзбекистон дунёдаги зиёрат туризми соҳасида биринчи 10 таликка киради. Шунинг учун ислом давлатлари сайёҳларини жойлаштиришда стандарт талабларини ҳисобга олиши лозим. Ушбу талаб сайёҳларни биринчи бўлиб кутиб оладиган Тошкентга ҳам тегишлидир.

Янги стандартни қабул қилишдан мақсад соҳа раҳбарлари ва туроператорларга, мусулмонлар риоя қилувчи қоида ва талабларни ҳисобга олган ҳолда хизмат кўрсатиш ва овқатланишни ташкил қилишда ёрдам беришдан иборат.

Бу сайёҳларнинг қониққанлик даражасини ошириб, ислом давлатларидан туристлар оқимини кўпайтиришга олиб келади.


Институт стандартов и метрологии исламских стран (SMIIC) принял новый стандарт в сфере услуг исламского туризма. Согласно рейтингу Организации исламского сотрудничества (ОИК) Глобального мусульманского туристического индекса 2019 года, Узбекистан входит в топ-10 в сфере зиёрат-туризма в мире. Поэтому требования стандарта надо учитывать при размещении туристов из исламских стран, в том числе и в Ташкенте, первым встречающих туристов.

Цель принятия нового стандарта — помочь руководителям отрасли и туроператорам организовать обслуживание и питание туристов с учётом правил и требований, которых придерживаются мусульмане.

Это повысит удовлетворённость туристов и приведёт к увеличению их потока из исламских стран.


Report Page