Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозимига тайинланадиган номзодларга қўйиладиган талаблар

Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозимига тайинланадиган номзодларга қўйиладиган талаблар

Shuhrat Shokirjonov

 

I. Номзодларга қўйиладиган асосий мезонлар

а) Иқтисодиёт комплекси таркибига кирувчи вазирликлар, идоралар ва тижорат банкларининг вилоят, туман (шаҳар) бўлинмаларининг бўлим (шўъба) бошлиғидан паст бўлмаган лавозимда ишловчи раҳбар ходимлар;

б) Ўз вақтида маҳаллий ҳокимият ва иқтисодий идораларда раҳбар лавозимида ишлаб, объектив сабабларга кўра ишдан бўшаган (ҳуқуқбузарлик ёки жиноят учун жавобгарликка тортилмаган) ҳозирги кунда ишсиз бўлган тажрибага эга, салоҳиятли ва ҳалол инсонлар, шунингдек, собиқ ҳоким ўринбосарлари;

в) Ташаббускор ва ўз йўналиши бўйича муваффақиятга эришган тадбиркорлар (олий маълумотли) яшаётган ёки тадбиркорлик қилаётган маҳалласига;

г) Ижтимоий ва бошқа соҳа ташкилотларида молия-иқтисод йўналишларида фаолият кўрсатаётган, ҳозирги ислоҳотларни тушунадиган ташаббускор раҳбар ходимлар, мактаб раҳбарияти;

д) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаётган иқтисодиёт йўналиши бўйича олий маълумотга эга салоҳиятли ходимлар, маҳалладаги фидокор намунали томорқа эгалари.

 

II. Номзодларни танлашда биринчи навбатда эътибор қаратиладиган лавозимлар

– вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ҳамда туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғининг ўринбосарлари;

– вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи ёки бошлиқ ўринбосари ҳамда туман (шаҳар) солиқ бўлими бошлиғи ёки бошлиқ ўринбосарлари;

– вилоят Молия бошқармаси бошлиғи ёки бошлиқ ўринбосарлари ҳамда туман молия бўлими мудири ёки мудир ўринбосари;

– вилоят бандлик ва меҳнат муносабатлари бош бошқармаси бошлиғи ёки бошлиқ ўринбосари ҳамда туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ёки директор ўринбосари;

– давлат улуши мавжуд тижорат банклари вилоят ва туман филиаллари бошқарув ўринбосарлари;

– туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари.

 

Иқтисодий аҳволи оғир ва аҳолиси кўп бўлган маҳаллаларга ҳоким ёрдамчиси лавозимига номзодлар вилоят ташкилотларининг малакали раҳбарлари орасидан танланади.

Report Page