Номаълум шахслар томонидан 2000 дан ортиқ "Chevrolet Nexia" автомобилини кузов қисмларини ишлаб чиқарилишига етадиган пўлат листларни талон-торож қилинди

Номаълум шахслар томонидан 2000 дан ортиқ "Chevrolet Nexia" автомобилини кузов қисмларини ишлаб чиқарилишига етадиган пўлат листларни талон-торож қилинди

UzAuto

 Жорий йилнинг 12 июнь куни "UzAuto Motors"нинг Асака шаҳридаги заводига етказилган юкда пўлат листларнинг бир қисми етишмаётганлиги аниқланди.

Россия Федерацияси "Северсталь" компаниясининг юк вагонлари заводга кириш пайтида кўрикдан ўтказилганида, вагондаги юклардан бирининг қадоғи бузилганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан "UzAuto Motors" АЖнинг комплаенс хизмати томонидан ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра, вагонга ортилган пўлат листларнинг бир қисми компанияга етиб келгунга қадар, номаълум шахслар томонидан ўғирланганлиги аниқланди.

Ишлаб чиқариш стандартларига мувофиқ, ушбу талон-торож қилинган пўлат листлар меъёр сарфига мувофиқ, 2030 та “Nexia-3” ёки 871 та “Gentra” ёки 970 та “Labo” автомашиналари кузов қисмларини ишлаб чиқариш учун ишлатилган бўларди.

Ушбу ҳодиса юзасидан ўтказилган хизмат текшируви натижасида тўпланган барча материаллар айбдор шахсларни аниқлаш учун, ҳамда юклар ташилишида уларнинг хавфсизлиги ва самарали қўриқланишига масъул бўлган ИИВнинг транспортда ҳавфсизликни таъминлаш бўлинмалари ходимларининг хизмат вазифаларини қонуний бажарганлигига ҳуқуқий баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратурасига юборилди.

Бугунги кунда автомобил саноатида кузатилаётган глобал инқироз билан боғлиқ ҳозирги вазиятда, "UzAuto Motors"  ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартирмай, иш ўринларини сақлаб қолиш бўйича олиб бораётган саъй-ҳаракатларини ҳисобга олиб,  айбдорлар аниқланиши, етказилган зарар ундирилиши ҳамда бу каби ҳолатлар келгусида такрорланмаслиги учун олдини олиш чоралари кўрилишидан умидвормиз.

www.uzavtosanoat.uz

Telegram / Facebook / Instagram 

Report Page