Номаҳрам билан қўл бериб сўрашиш 🫱🏽‍🫲🏻

Номаҳрам билан қўл бериб сўрашиш 🫱🏽‍🫲🏻


Имом Бухорий ва Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан қилган ривоятда у киши: «Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўллари ҳеч ҳам бирор (номаҳрам) аёлнинг қўлига теккан эмас», деганлар.

Имом Табароний Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингизнинг бошига темир игна суқилиши унинг учун ўзига ҳалол бўлмаган аёлни ушлаганидан яхшироқдир», дедилар».

Имом Аҳмад розияллоҳу анҳудан «Номаҳрам аёллар билан қўл бериб кўришиш жоизми?» деб сўрашганда, у киши «Йўқ», деб жавоб берган. Сўровчи киши «Кийими билан кўришса-чи? Яъни кийим ўртада тўсиқ бўлиб турса-чи?», деганида у киши яна «Йўқ», деб жавоб берган.

Жумҳур уламолар ушбу ва бошқа далиллар асосида бир-бирларига номаҳрам бўлган ва балоғатга етган эркак-аёлларнинг ҳатто қўл бериб кўришишларини ҳам ҳаром деганлар. Чунки кўришиш томонларни бир-бирларига яқинлаштирувчи омил саналади. Номаҳрамларнинг ўзаро яқинлашуви кўплаб ахлоқсизликларга, ёмон оқибатларга олиб келиши ҳеч кимга сир эмас. Буни ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб турибди. Ушбу ҳақиқатни писанд қилмаган жамиятларнинг аҳволи барчага аён. Шу боис, номаҳрам эркак-аёлларга бир-бирлари билан учрашганларида саломалашиш билан чекланишлари лозим. Аммо эркак киши катта ёшдаги аёллар ва рағбат уйғотадиган ёшга етмаган қизчалар билан қўл бериб кўришиши истисно тариқасида жоиз санлади.

Report Page