Нолиманг чунки ...
Нолиманг, чунки нолиш иродасизлик ва бебурдлик аломатидир.
* * *
Нолиманг, чунки нолиб, вақтингизни ва асабингизни беҳуда срфлагандан кўра, муаммони бартараф этишнинг оқилона йўлларини изланг.
* * *
Нолиманг, чунки нолиш мақсадга эришиш чораси эмас. Мақсадга эришишнинг яккаю-ягона чораси – ҳаракат ва интилишдир.. Интилганга – толе ёр.
* * *
Нолиманг, чунки нолиш ношукрлик билан ёнма-ён туради. Ношукр кишини Аллоҳ ҳам банда ҳам ёқтирмойди.
* * *
Нолиманг, чунки нолиш билан вазиятни мисқолча ҳам ўзгартириб бўлмайсиз. Ундан кўра, сизга Алло-таолло раво кўрган ақлу-заковатнинг имкониятларидан фойдаланинг.
* * *
Нолиманг, чунки нолиб юриб, бахтга эришган бирор инсон зотини учратганмисиз?
* * *
Нолиманг, чунки номард киши нолиб, мард киши шукроналар қилиб, умригузаронлик қиладм.
* * *
Нолиманг, чунки тақдирингиздан нолиш билан эмас, балки беҳисоб шукроналар ила Аллоҳга содиқлигингизни исботланг.
* * *
Нолиманг, чунки нолиш – заифлик, шукр қилиш – мардлик аломатидир.
* * *
Нолиманг, чунки нолиш юксаклик сари эмас, тушкунлик сари чорлайди.
* * *
Нолиманг, чунки нолиган киши имкониятни бой беради, шукр қилган киши ҳамма нарсадан, хусусан вақтдан ҳам ютади.
* * *
Нолиманг, чунки шу йўл билан соғлигингизни йўқотасиз. Соғлиқни қадрига етиш – ҳар бир мўмин банданинг муқаддас бурчидир.
* * *
Нолиманг, чунки нолиш соғликнинг ашаддий душмани, қулларга қул бўлишдан ҳам баттар.
* * *
Нолиманг, чунки нолишнинг бефойдалигини фақат авом инсон тушуниб етмаслиги мумкин.
* * *
Нолиманг, чунки сиздаги салоҳият ҳеч кимда йўқ. Бунинг қадрига етиб иш тутинг.
* * *
Нолиманг, чунки сизни кимдир сотган бўлса, сотқинлар энг аввло ўзини сотган бўлади.
* * *
Нолиманг, чунки балиқ бошидан бузулади, шеригингиз бузуқ бўлса, унга сиз айбдор эмас. Имкон қадар бундайлардан ўзингизни асранг.
* * *
Нолиманг, чунки сизни тарбиялаш учунгина қийнаётган бўлса, охири бахайр бўлади. Муҳими тарбияланасиз.
* * *
Нолиманг, чунки ўзи алдамайдиган киши, бошқаларга ҳам ишонувчан бўлади. Агар сизни алдаган бўлса, энди ҳушёр бўласиз.
* * *
Нолиманг, чунки тарих такрорланмайди. Агар ўтмишда марзликка дуч келган бўлсангиз, бу ўтиб кетган ҳодиса ва жараёнлардир.
* * *
Нолиманг, чунки ҳеч нарсага ўхшамайдиган нарсанинг ўзи йўқ. Сиз хоҳламайдиган нарсага ўхшаб қолди дегани – бу ҳали ёмонлик аломати эмас.
* * *
Нолиманг, чунки оммада турли одамлар бор. Ҳаммаси сизга мос бўлиши мумкин эмас.
* * *
Нолиманг, чунки сиз ёзаётган нарсага ҳамма ҳам бирдай тушунавермайди. Айримлар эътироз билдириши мумкин, лекин кўплар ибрат олади.
* * *
Нолиманг, чунки ҳамма гапингиз ўткир бўлмаслиги мумкин. Бироқ, ўткир бўлмасада кетмоннинг ишини кўп ўткир пичоқлар қила олмайди.
* * *
Нолиманг, чунки касаллик ҳаммада ҳамиша бор нарса, фақат қўрқиб яшаманг, тузалишга умид қилиб даволанинг, агар тақдирингизга Алоҳ битган бўлса, умрингиз узоқ бўлади.
* * *
Нолиманг, чунки тез келган шухрат ва моли-дунёнинг қадри юқори бўлмайди. Қадри йўқ нарсалар тез йўқотилади.
* * *
Нолиманг, чунки сизга меҳрини берган одам, ҳеч маҳал бошқа бойликларини ҳам аямайди. Шундай одамларингиз борлигига шукур қилинг.
* * *
Нолиманг, чунки кичкина булут ҳам улкан қуёшни тўсиши мумкин. Бироқ қуёш абадий, булут ўткинчи.
* * *
Нолиманг, чунки туғилиш ҳам ўлиш ҳам ҳаётнинг бир чегараси. Биринчи кун туғилиш орқали она қорнидан боқий дунёга келасиз, ўлим эса, иккинчи кундан боқий дунёга ўтишдир. Учинчи кунингиз хайрли бўлсин.
* * *
Нолиманг, чунки бугун борсиз, кимларгадир фойдангиз тегиб турибди. Бу ҳам шукроналикни тақозо қилади.
* * *
Нолиманг, чунки ҳеч нарса сабабсиз содир бўлмайди, ҳар қандай нарса содир бўлиши керак бўладиган жараённи босиб ўтади.
* * *
Нолиманг, чунки ўзингиз бир вақтлар хоҳлаган ва орзу қилган бахт соҳибисизку. Орзуларни унга эришгандан кейин унутманг.
* * *
Мамаюнус Пардаев ва Мурод Муҳаммедовларнинг ҳамкорликда тайёрлаган ҳикматлари