Ногиронлиги бўлган шахсларни хатловдан ўтказиш бўйича қилинаётган ишлар

Ногиронлиги бўлган шахсларни хатловдан ўтказиш бўйича қилинаётган ишлар

https://t.me/aoka_uz

2021 йилнинг 24 декабрь куни янги таркибдаги Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгашининг биринчи кенгайтирилган йиғилиши ўтказилиб, барча масалалар келишиб олинди. Январ ойидан бошлаб, ҳар ҳафтада бир маротаба тегишли масъуллар иштирокида Идоралараро кенгашнинг йиғилишлари ўтказилиб, ҳар бир топшириқ ижроси атрофлича муҳокама қилинмоқда.

Айни вақтда Республика бўйлаб ногиронлиги бўлган шахсларнини хатловдан ўтказиш ишлари жадал давом этмоқда. Эндиликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча муаоммалари тегишлар идоралар билан биргаликда ҳал этилиши, уларнинг барчамиз каби яшаши, таълим олиши, ишлаши, жамиятда ўз ўрнини топиши масалалари ортиқча муаммо бўлмайди.

Хатлов натижаларига кўра, амбулатор  ва стационар шароитда даволаниш, реабилитация марказларида тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитация чораларини олиш, даволанишга, реабилитация қилишнинг техник воситалари ва протез-ортопедия мосламаларига муҳтожлар, йирик бўғимларни эндопротезлаш, қон томирларни стендлаш, эшитишда нуқсони борларни кохлеар имплантациялаш, ички аъзолар (буйрак, жигар) трансплантация қилишга муҳтож ногирпонлиги бўлган шахсларнинг рўйхати шакллантирилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ногиронлиги бўлган шахсларни хатловдан ўтказиш жараёнида уларнинг яшаш шароити ва моддий таъминоти ҳолатига алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу масалаларга асосан келгусида амалий ёрдам кўрсатиш чораларини ишлаб чиқиш мақсадида улар учта (“яхши - яшил”, “ўрта - сариқ” ва “қониқарсиз - қизил”) тоифага ажратиб олинмоқда.

Яна бир муҳим масала, ижарада яшаётган ва уй-жойга муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар аниқланиб, уларнинг манзилли рўйхати ҳам шакллантирилди.

 Ўз навбатида хатлов ишлари жорий йилнинг 15 февраль кунига қадар тўлиқ якунланиб, аниқланган ҳар бир муаммо ва масалалар бўйича Идоралараро кенгашнинг тегишли “чора-тадбирлар” дастури қабул қилинади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг мурожаат, таклиф ва шикоятлари билан доимий ишлайдиган 24/7 режимидаги ягона “Call-марказ” фаолиятини ташкил этиш ҳамда “Сall back” тизимини яратиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан нутқ, эшитиш ва кўришда нуқсони бўлган шахслар учун барча қулайликларга эга бўлган “Call-марказ” март ойида ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда марказда фаолият олиб бориш учун 18 нафар оператор, сурдо таржимон, врач-экспертлар ўқитилмоқда.

Бугунги кунда фойдаланишда бўлган Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг электрон базаси инвентаризациядан ўтказилди.

Мазкур электрон базани ҳозирда ногиронлиги бўлган шахсларни маҳаллабай хатловдан ўтказиш натижалари бўйича шахс билан боғлиқ бўлган батафсил маълумотлар билан бойитилади.

Шундан келиб чиқиб, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги ахборот-коммуникация технологиялари маркази “SSP-Maroqand” унитар корхонаси томонидан “Тиббий-ижтимоий экспертиза” ахборот тизими лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли идораларга келишиш учун юборилди.

Ушбу ахборот тизими ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар билан бирга, уларнинг тоифаси (яшил, сариқ, қизил), имконияти ва қизиқиши, бандлиги, эҳтиёжи ҳамда уларга давлат органлари томонидан кўрсатилаётган кўмак ва хизматларни ўзида акс эттиради.

Ногиронлиги бўлган шахсларни хатловдан ўтказиш жараёнида уларнинг имконияти ва қизиқишини инобатга олиб, уларни жойларда ташкил этилаётган ўқувларга жалб этиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, барча ҳудудларда мавжуд имкониятлар асосида “Ишга марҳамат” мономарказларида ногиронлиги бўлган шахсларни касбга ўқитиш, хорижий тилларни ўргатиш, шунингдек сурдо таржимонлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун туман ва шаҳар ҳокимларининг қарори билан белгиланган иш ўринларининг энг кам сони ва иш берувчилар томонидан иш ўринлари захирага қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлар бўш иш ўринлари миллий базасида реал вақт режимида акс этиб борилмоқда.

Савдо-саноат палатаси тизимидаги ўқув марказлари базасида тадбиркорликка қизиқиши ва бу билан шуғулланиш имкониятига эга бўлган ногиронлиги бўлган шахсларни ўқитиш, шунингдек ўқувларни уларнинг имкониятларига мослаштирган ҳолда ташкил этиш бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳунармандчиликка қизиқиши ва имконияти бўлганларни уста-шогирд анъанаси асосида ҳунармандларга бириктириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича “Ҳунарманд” уюшмасига аниқ вазифалар белгилаб берилди. 

Республика бўйича 2022 йил 1 январь холатига 16 ёшдан катта ногиронлиги бўлган шахслар жами 670,7 минг нафарни ташкил этади.

ТИЭК дастурида ҳисобда турган НБШлар Идоралараро кенгашнинг топшириғига асосан, 2022 йил 10 январдан бошлаб уйма-уй юриб, маҳаллабай хатловдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Республика бўйича жами 4 318 нафар ходим хатловга жалб этилган бўлиб, улардан 872 нафари Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг жойлардаги ходимлари, 311 нафари ТИЭК ходимлари, 3 135 нафари эса даволаш профилактика муассасалари ходимларига тўғри келади.

Хатлов бошлангандан буён, Республика бўйича жами

649 341 нафар (жами ногиронлиги бўлган шахсларнинг 97 фоизи) НБШлар хатловдан ўтказилди. Бир кунда ўртача 22 358 нафар НБШлар хатловдан ўтказилган.

Хатловдан ўтказиш давомида қуйидагилар маълум бўлди.

Ногиронлиги бўлган шахслар демографияси:

648 310 нафари ТИЭК базасида мавжуд (99 фоиз);

654 нафари ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган лекин ногиронлик белгилаш учун ТИЭКга мурожаат қилмаган;

1 360 нафари хорижга кўчиб кетган;

4 764 нафари вафот этган.

Реабилитация самарадорлиги бўйича:

313 126 нафарининг (51 фоизи) реабилитация самарадорлиги йўқ;

231 100 нафарининг (34 фоизи) реабилитация самарадорлиги паст;

87 055 нафарининг (13 фоизи) реабилитация самарадорлиги ўрта;

1 617 нафарининг (0,1 фоизи) реабилитация самарадорлиги юқори.

Ижтимоий ёрдамга муҳтожлиги бўйича:

25 489 нафари ўзгалар ёрдамига муҳтож;

14 924 нафари РТВ, ПОМга муҳтож;

164 нафари мурувват, саҳоват уйларига жойлаштиришга муҳтож.

Тиббий ёрдамга муҳтожлиги бўйича:

307 283 нафари амбулатория;

200 846 нафари стационар;

19 610 нафари РМ;

767 нафари эндопротез, стендлаш, кохлеар, имлантант, буйрак алмаштириш, жигар кўчириш;

2 598 нафарига даволаниши учун кўп маблағ талаб этилади;

66 нафарига хорижда даволанишга;

27 443 нафари санаторияларга муҳтож.

Ўқиш лаёқати бўйича:

10 915 нафари ўқимоқда;

724 нафари уйда;

2 092 нафари умумий мактабда;

475 нафари ихтисослаштирилган мактабда;

1 828 нафари аҳолини бандликка кўмаклашиш марказларида.

Меҳнат билан шуғулланиш ҳолати бўйича:

20 570 нафари ишламоқда;

19 943 нафари ишлаш истаги бор;

500 034 нафари ишламайди;

1 668 нафари параспорт билан шуғулланиш истаги бор.

Моддий таъминланганлик ҳолати бўйича:

598 756 нафари (93 фоизи) нафақа олади;

32 254 нафари “темир”, “аёллар”, “ёшлар” дафтарлар ва ягона ижтимоий реестрга киритилган;

111 298 нафари моддий ёрдамга муҳтож;

279 369 нафари оиласида бошқа ишловчи йўқ.

Яшаш шароити бўйича:

614 243 нафари ўз ўйида истиқомат қилади;

1 519 нафари ижарада яшайди;

166 520 нафари уй ногирон учун мослашмаган;

487 619 нафари оилали.

НБШларнинг яшаш шароити ва моддий аҳволи саволнома таҳлил қилиниб, уларнинг 206 989 нафари яшил, 405 245 нафари сариқ, 17 884 нафари қизил тоифадагиларга ажратилди.


Report Page