Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш 

Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш 

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

Статистик маълумотларга кўра, дунёда ногиронлар сони, уларнинг дунё аҳолисидаги улуши 1,0 млрд. кишидан ортиқ бўлиб, бу 15 фоизни ташкил этади. Ўзбекистонда ногиронлар сони 760,0 мингтага этади, шундан 120,0 мингга яқин 18 ва ундан кичик ёшдаги ногирон болалардир.

Ўтган беш йил мобайнида мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг тиббий-ижтимоий хизматларга муҳтож бошқа қатламлари учун пенсия ва тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ҳусусан: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 август "Ногиронларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-5217-сонли қарор ушбу долзарб масалаларни ҳал этиш йўлидаги муҳим қадамдир.

Қарорга мувофиқ, замонавий протез-ортопедия мосламалари, реабилитация қилишнинг теҳник воситалари ва алоқа воситалари болалар ва катталар ногиронлигини олдини олиш, уларнинг самарали реабилитацияси, тўлақонли турмуш тарзини олиб бориши ва ҳуқуқий салоҳиятини оширишга кўмаклашади.

Биринчидан, мактабгача бўлиб, замонавий таълим муассасаларида эшитишда нуқсони бўлган болаларни замонавий эшитиш воситалари билан таъминлаш орқали адаптив таълим тизими жорий этилади. Шу мақсадда жорий йил охирига қадар "Zamin” халқаро жамоат жамғармаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда 4 мингта замонавий эшитиш мосламаси харид қилинади ва у ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таҳсил олаётган эшитиш қобилияти заиф болаларга етказилади.

Эшитишда нуқсони бўлган болаларни тарбиялаш, ўқитиш, шунингдек, эшитиш қобилияти бузилишларини ўз вақтида тузатиш учун мақбул таълим шароитларини таъминлаш зарурлигини инобатга олиб Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги "Zamin International Community" жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таьлим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таьлим вазирлиги билан биргаликда "Эшитишни истайман!" лойиҳасини амалга оширишга келишиб олдинди. Бу лойиха асосий мақсади Тошкент шаҳар давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларидан эшитишида нуқсони бўлган 75 нафар болалар ҳаётини идрок этиш сифатини ошириш, 18 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатдан эшитишида нуқсони бўлган 5067 нафар болаларнинг ҳаётини идрок этиш сифатини ошириш ҳамда уларни замонавий эшитиш протезлари билан таъминлаш орқали таълим-тарбия жараёни самарадорлигини оширишга кўмаклашишдан иборат.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги "Zamin International Community" жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таьлим вазирлиги ва Халқ таьлим вазирлиги билан биргаликда "Эшитишни истайман!" лойиҳаси остида Йўл харитаси ҳамда келишув хужжатлари тузилиб, ташкилотлар томонидан имзоланиб чиқилди. Ҳозирги кунда Тендер ўтказилиб, ғолиб иштирокчи “BNSM TRADE” масулияти чекланган жамият ғолиб деб элон қилинди. Эшитиш мосламаларини харид қилиш юзасидан ғолиб иштирокчи билан керакли ҳужжатлар таййорланмоқда.

Бундан ташқари эшитиш қобилиятини йўқотган инсонларга эшитиш аппаратлари ва ускуналарни ишлаб чиқарувчи Россиянинг МЧЖ “Aурика” томонидан “Ўзбекистонда эшитиш аппаратларини билан таьминлаш конкурс шаклида ва 2021 йилда эшитиш аппаратлари билан таьминлаш тартибини янги тизимга ўтказиш” мавзуси юзасидан ҳамда Россиянинг МЧЖ “Сенсор-Тех” томонидан кўриш қобилиятини йўқотган шахслар учун “Робин” ва “Чарли” ускуналари тўғрисида онлайн Zoom орқали видеоселектр тақдимот ва мухокама қўринишида ўтказилди.

Ушбу тақдимотлар орқали эшитиш қобилиятини йўқотган инсонларга эшитиш мосламалари ва воситаларини ишлаб чиқарувчи Россиянинг МЧЖ “Aурика” ва кўриш қобилиятини йўқотган инсонларга турли техник воситаларни ишлаб чиқарувчи Россиянинг МЧЖ “Сенсор-Тех” Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан яқиндан ҳамкорликда ишлаш таклифларини беришди. Бу эса Ўзбекистон Республикасидаги эшитиш ва кўриш қобилиятини йўқотган инсонларга турмуш тарзини, ҳаёт сифатини оширишга ёрдам беришда муҳим қадамлардан ҳисобланади.

Иккинчидан, болалар мия фалажи, умуртқа поғонасининг патологик синиши билан касалланган болалар ва катталарда мустақил юриш функцияларини қайта тиклаш учун Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказларини 2021-2023 йилларда 54 та, шундан 2021 йилда 14 та замонавий экзоскелет ускунаси билан таьминланади;

Учинчидан, ногиронлиги бўлган шахслар замонавий электр юритмали кресло-аравачалар билан таъминланади. 2021-2025 йилларда 11,6 минг дона ногиронлар аравачалари, шу жумладан 2021 йилда 1100 дона ногиронлар аравачалари билан таьминланади.

Тўртинчидан, кўзи ожиз болалар ва катталарни керакли жиҳозлар, жумладан, овозли термометр, овозли тонометр ва Брайл алифболари билан таъминланади. Шу мақсадда 9,000 овозли термометрлар, 10,000 овозли Тонометрлар ва 20,000 Брайл алифболари кўзи ожиз болалар ва катталар таьминланади.

Бешинчидан, 2022 йил 1 майга қадар "Ижтимоий хизмат" электрон платформаси ишлаб чиқилади ва ишга туширилади. Ушбу платформа:

ахборот-коммуникация технологиялари асосида тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатиш бўйича махсус электрон дастурий таъминотдир;

протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларина муҳтож бўлган шахсларнинг шаффоф электрон навбат тизимини таъминлайди;

Бунга ногиронлиги бўлган шахс ёки унинг вакили томонидан тиббий-ижтимоий хизматлардан тезкор фойдаланиш ва аризани кўриб чиқиш каби масалалар киради.

Олтинчидан, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслардан хабардор бўлиш, уларга мураккаб ва фавқулодда вазиятларда зудлик билан ёрдам кўрсатиш бўйича инновацион лойиҳа ишга туширилади. Бунда, 2021 йилда 5,000 тагача ва 2022-2023 йилларда 12,000 тагача соат ("Ақлли соат") давлат бюджети ҳисобидан тегишли тоифадаги шахсларга етказиб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси юқоридаги вазифаларни амалга ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар тасдиқланди.

Молия вазирлигига ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун 2021-йилда давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратиш, 2022-йилдан эса давлат бюджети параметрларини шакллантиришда зарур маблағларни ҳисобга олиш топширилди.

Бугунги кунда чора-тадбирлардан келиб чиқиб электр юритмали кресло-аравачалар, экзоскелетлар, овозли тонометрлар, овозли термометрлар, Брайл алифбоси ва махсус функцияга эга соат(Ақлли соат) махсулотлари бўйича техник вазифалар яьни талаблар ва техник воситаларни ишлатиш юзасидан тиббий кўрсатмалар ишлаб чиқиш режалаштирилган. Ушбу теҳник воситалари бўйича техник талабларни ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон Ногиронлар ассоцияцияси, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ва Ўзбекистон карлар жамияти билан биргаликда тегишли мутахассисларни жалб қилиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Бу эса қонунчиликда белгиланган тартибда реабилитация техник воситалари учун тендер савдоларини ўтказилишини талаб этади.

Юқоридаги вазифалардан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда:

жойлардаги инфратузилмаларнинг ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайлигини босқичма-босқич таьминлашга йўналтирилган чораларни, шу жумладан янги қурилаётган обьектлар, йўл инфратузилмаси, фаолият юритилаётган жамоат транспорти ва ижтимоий инфратузилма обьектларида ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан бўлган талабларга риоя этилишини таьминлаш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат ташкилотлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимларни тузиш;

ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, улар учун маърифий ва маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш каби масалалар бўйича лойиҳаларни амалга ошириш каби масалаларни ечиш кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори турли касаллик ва жароҳатлар асоратларини эрта аниқлаш, ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни тез ва сифатли кўрсатиш, тиббий-ижтимоий хизматларни ташкил этиш, фуқаролар ногиронлигининг самарали олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Мазкур қарор натижасида юзлаб, минглаб фуқароларнинг келажакка ишончи ортади, юзлаб оилалар учун бахтли ва мазмунли ҳаёт таъминланади. Ҳисоб-китобларга кўра, қарорнинг бажарилиши:

Жами 6,0 мингдан ошиқ оғир касал болалар ногиронликдан ҳимоя қилинади ҳамда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш орқали тенгдошлари билан тўлиқ ҳаёт кечириши мумкин бўлади.

Жами 45,0 мингдан ошиқроқ оғир ногирон болалар ва катталар ўз вақтида реабилитация қилишнинг теҳник воситалари билан таъминланади ва тиббий-ижтимоий реабилитациянинг самарали чора-тадбирлари уларнинг ҳаёт сифатини оширишда муҳим ахамият касб этади.


Report Page