❓ Ногиронларнинг ишга кириши бўйича қандай имтиёзлар мавжуд? Иш масаласида қаерга мурожаат қилсам бўлади?
http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official✔️ Меҳнат кодексида ишга қабул қилишда давлат томонидан қўшимча кафолатлар бериладиган шахслар тоифаси белгиланган. Мазкур тоифани ичида ногиронларлиги бўлган шахслар ҳам киритилган. Давлат томонидан берилган қўшимча кафолатлар, қўшимча иш жойлари, ихтисослаштирилган корхоналар, шу жумладан ногиронлар меҳнат қиладиган корхоналар барпо этиш, махсус ўқув дастурларини ташкил этиш, корхоналарга ногиронлиги бўлган фуқароларни ишга жойлаштириш учун минимал иш жойларини белгилаш йўли билан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чора-тадбирлар орқали таъминланади.
Иш берувчи иш жойларининг белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга жойлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий меҳнат органлари ва бошқа органлар томонидан юбориладиган ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилиши шарт.
Ушбу ҳолатда Сиз, ҳудуддага маҳаллий меҳнат органига ишга жойлашиш мақсадингиз борлиги бўйича мурожаат қилишингиз керак.
______________
АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингдан