Ноқонуний муҳолифат – тараққиётга таҳдид

Ноқонуний муҳолифат – тараққиётга таҳдид

@davrovozigazeta
Мустақил Ўзбекистон тараққиѐтнинг янги босқичига кирди. Бу босқичда амалга оширилаѐтган оламшумул ислоҳотлар бугун бутун дунѐ аҳлини лол қолдирмоқда. Айниқса, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ҳаѐтга татбиқ этилаѐтган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши натижасида одамларимизнинг турмуш фаровонлиги янада яхшиланмоқда, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда улкан ютуқлар қўлга киритилмоқда. Бу борада эса мамлакатимизда ҳукм сураѐтган тинчлик-осойишталик, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, ислоҳотларни амалга оширишдаги зарур имконият ва шарт-шароитлар асосий омил бўлмоқда.

Афсуски, юртимиздаги тараққиѐтни, тинчлик-осойишталикни, забт этилаѐтган улкан марраларни кўра олмаѐтган, бу ютуқларга ҳавас кўзи билан эмас, аксинча, ҳасад кўзи билан қараѐтган кимсалар ҳам йўк эмас. Бу борада ўзини муҳолифатчиман деб айюҳаннос солиб, аслида ноқонуний муҳолифатчилик йўлидан бораѐтган кимсалар ҳам бор.

Улар мамлакатимиздаги ислоҳотларни кўра олмай, юртдошларимизни ѐмонотлик қилишга уринишмоқда, бу билан ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга оширишга ҳаракат қилишмоқда. 

Ноқонуний муҳолифатчиларнинг асл мақсадлари юртимиздаги тараққиѐтга таҳдид солиш, маънавиятимизга путур етказиш, миллатлараро тотувликка рахна солиш, ютуқ ва муваффақиятларимиз йўлига ғов бўлишдан иборат. 

Ноқонуний муҳолифатчи кучлар бугун бутун дунѐга хавф солмоқда. Бу иллат эндиликда бирон давлат ѐки минтака билан чегараланиб қолаѐтгани йўк. Улар дунѐ тинчлиги йўлига, дунѐ тараққиѐти йўлига ҳам ғов бўлмоқда. {ориждаги айрим муҳолифатчи кучлар ҳомийлигида тинчлигимизга, тараққиѐтимизга, энг азиз неъмат бўлмиш мустақиллигимизга кўз олайтирмоқчи бўлган ғараз ниятли кимсалар шуни яхши билишлари лозим: Ўзбекистон ўз тараққиѐт йўлини қатъий белгилаб олган. Биз бу эзгу йўлдан ҳеч қачон ортга чекинмаймиз. Фақат ва фақат олға борамиз! Ҳеч қандай ноқонуний муҳолифатчи кучлар найранги танлаган йўлимизга ғов булолмайди.

Зеро, терроризм, диний экстремизм, наркобизнес, «оммавий маданият», ўзини муҳолифатчиман деб, аслида турли бузгунчи ғояларни тарқатишга ундаѐтган салбий оқимлар инсоният бошига қандай бало ва офатларни ѐғдираѐтганини барчамиз кўриб турибмиз. Шундай экан, улар билан сира муроса қилиб бўлмайди. Ҳамиша огоҳ ва ҳушѐр бўлиб яшаш, тинчлик учун курашиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир

Report Page