Нитокс 200
Bobur Sharipov
Магний таркиби асосидаги таъсири узайтирилган окситетрациклиннинг энг кўп қўлланиладиган препарати. Ташқи кўриниш жиҳатдан препарат шаффоф, жигар рангдаги, ўзига хос ҳидга эга, салгина ёпишқоқ жигар рангли эритма.
Нитокс 200 тозаланган, 20, 50, 100 мл ўлчамда қадоқланган шиша флаконда чиқарилади.
АФЗАЛЛИКЛАРИ
- Ишлаб чиқаришнинг патентланган, юқори сифатга эга бўлиш учун имкон берувчи технологияси
- Даволаш курси – 1 инъекция
- Профессионалларнинг ветеринария соҳасидаги ишончи
- Даволашнинг манфаатли нархи.
ТАРКИБИ

ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Нитокс 200 бактерияларга қарши дори воситалари таркибига киради. Препарат таркибига кирувчи Окситетрациклин бактериостатик жиҳатдан аксарият грамижобий ва грамсалбий бактерияларга, шу жумладан, стрептококклар, стафилококклар, коринебактериялар, клостридиялар, эризипелотрикслар, пастереллар, фузобактериялар, сальмонеллалар, псевдомонадлар, актинобактериялар, эшерихиялар, хламидиялар, риккетсилар ва спирохетларга ҳам таъсир кўрсатади.
Окситетрациклиннинг механизми микроорганизмларнинг оқсиллари синтезларини босишдан иборат. Дори препаратининг узоқ давом этган (узайтирилган) таъсири окситетрациклиннинг магний билан таркиблашгани билан юзага келади. Тери остига юборилганда окситетрациклин инъекция жойидан тез сўрилади ва киритилишдан 30-50 дақиқа ўтиб орган ва тўқималарда максимал концентрацияга эришади. Антибиотикнинг қон зардобидаги терапевт даражаси 60-72 соат мобайнида сақланиб туради. Окситетрациклин организмдан аксарият ҳолларда сийдик ва сафро билан, сут эмизувчи жониворларда – аксарият ҳолларда сут билан чиқариб ташланади.
ҚЎЛЛАШГА ДОИР КЎРСАТМАЛАР
Нитокс 200 йирик шохли, майда шохли чорва ҳамда чўчқаларга окситетрациклинга нисбатан таъсирчан қўзғатувчилар томонидан чақирилган юқумли касалликларни даволаш учун қўлланилади, шу жумладан: бактериал этиологиянинг нафас олиш йўллари касалликлари, пастереллез, атрофик ринит, энзоотик аборт, мастит, ММА синдроми, кератоконъюнктивит, туёқ чириши, йирингли артрит, киндик сепсиси, абсцесс, перитонит, жароҳат ҳамда туғишдан сўнгги инфекциялар, анаплазмоз, шунингдек, юқумли касалликлар пайтида иккиламчи инфекциялар.
МЕЪЁР ВА ҚЎЛЛАШ УСУЛИ
Препарат тери остига бир марта чуқур киритилади.


Тананинг битта нуқтасига киритиш учун максимал меъёр: йирик шохли қорамолга – 20 мл, жайдари жониворларга – 5-10 мл. Агар киритилаётган эритманинг ҳажми кўрсатилганидан кўп бўлса, уни жониворнинг бир неча жойига киритиш лозим.
ЗИД КЎРСАТМАЛАР
Дори препаратини бир пайтнинг ўзида кортикостероид ва эстрогенлар билан бирга қўллаш мумкин эмас. Окситетрациклиннинг бактерияга қарши самарадорлиги пасайиши ифодалангани сабабли препаратни бир пайтнинг ўзида пенициллинли ва цефалоспорин қаторидаги антибиотиклар билан қўллаш тавсия этилмайди.
Жигар етишмовчилиги, микозалар, шунингдек, тетрациклин қаторидаги антибиотикларга нисбатан ўта таъсирчанлик ҳолатидаги жониворларга нисбатан қўллаш тақиқланади. Итларга, мушукларга, отларга қўллаш тақиқланади.
ЧЕКЛОВЛАР
Жониворларни гўштга сўйиш Нитокс 200 сўнгги бор қўлланилгандан сўнг 28 кундан кам бўлмаган муддат ичида рухсат этилади. Кўрсатилган муддат тугагунга қадар мажбурий сўйилган жониворлар гўшти йиртқич ҳайвонларга емиш учун қўлланилиши мумкин.
Соғиладиган жониворларнинг сутини озуқа мақсадларида препарат сўнгги бор киритилгандан сўнг 7 кун мобайнида ишлатишга рухсат этилмайди. Даволаш даврида препарат сўнгги бор киритилгандан сўнг 7 куни мобайнида олинган сут қайнатилгандан сўнг ҳайвонларга озуқа учун ишлатилиши мумкин.
ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ
Ишлаб чиқарилган кунидан бошлаб 18 ой, қадоқ очилгандан сўнг – 28 кундан ортиқ эмас.