“Nexia”лар тўқнашуви
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 22 август куни соат 16:15ларда Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи 19 ёшли Ш.С. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини Сирдарё тумани “Улуғбек” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Термиз-Тошкент” йўлида ҳайдаб кетаётиб, Сирдарё туманида яшовчи 48 ёшли О.А.нинг бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада Ш.С. бошқарувидаги “Nexia” автомашинаси йўловчиси 56 ёшли О.И. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси