“Nexia”да чиқиб кетиб, бедарак йўқолди

“Nexia”да чиқиб кетиб, бедарак йўқолди


2019 йил 28 январь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи О.Тиллабоева ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 15 январь куни соат 12.30 ларда бирга яшовчи 26 ёшли ўғли Давронбек Шербоев бошқарувидаги давлат рақами 40 U 041 КА бўлган “Nexia” автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.Д.Шербоевни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, агар орангизда кимда-ким ушбу шахс ва автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига бориб ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page