“Нексия” ва “Ласетти” тўқнашди, оқибатда эса...

“Нексия” ва “Ласетти” тўқнашди, оқибатда эса...

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бирлашган таҳририяти
@postdarasmiy

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани ҳудудида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси бир кишининг бевақт ўлимига сабаб бўлди.

Маълум бўлишича, Қамаши туманидаги Гулобод қишлоғида яшаган, 1996 йилда туғилган О.Ш. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автомашина Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган А-378 Самарқанд–Ғузор йўлининг 94-километрида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи А.Қ. бошқарувида бўлган “Ласетти” билан тўқнашиб кетади.

Натижада “Нексия-2” автоуловида ёнғин чиқади ва ҳайдовчи Ш.О. оғир турдаги тан жароҳати олиб, воқеа жойида дунёдан кўз юмади. “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси Қ.А. ва ушбу автомашина йўловчиси, Наманган вилоятининг Уйчи туманида яшовчи фуқаро И.Ҳ. тан жароҳати олгани боис шифохонага ётқизилади.

Чироқчи тумани ИИОФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Содиқ РАҲИМОВ,

“Postda” мухбири.

Қашқадарё вилояти.


https://t.me/postdarasmiy

Каналимизга аъзо бўлишни унутманг!


Report Page