“Нексия” - “ИСУЗИ” тўқнашуви йўловчининг ўлимига сабаб бўлди

“Нексия” - “ИСУЗИ” тўқнашуви йўловчининг ўлимига сабаб бўлди


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББнинг ҳабарига кўра, жорий йилнинг
14 январь куни соат 08:20 ларда Наманган вилояти Уйчи тумани "Олмурут" маҳалласи ҳудудидан ўтган “Наманган-Уйчи-Учқўрғон” автомобиль йўлининг 22-километрида, Учқўрғон туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган М.Н ишонч қоғози билан шу туманда яшовчи 1946 йилда туғилган М.М.га тегишли “НЕКСИЯ” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Учқўрғон туманида яшовчи 1965 йилда туғилган М.А бошқарувидаги “ИСУЗИ” (Наманган-Учқўрғон йўналишида қатновчи, салонида 30 нафар йўловчиси бўлган) русумли автобуси билан тўқнашув содир этган. Натижада: “НЕКСИЯ” автомобили йўловчиси Учқўрғон шаҳрида яшаган, 1960 йилда туғилган А.М. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳайдовчи Н.М ҳамда йўловчилари Учқўрғон шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган А.Л ва Учқўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Х.Хлар олган тан жароҳатлари билан касалхонасига ётқизилган.

Шунингдек “ИСУЗИ” автобусининг 11 нафар йўловчиларига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл хушёрлик ва интизомини ёқтиради, буни ҳар доим ёдда сақланг !

ИИВ Ахборот хизмати



Report Page