Нега экологик экспертиза соҳасида назорат суст? Шу саволга Каттақўрғондаги тери маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси мисолида жавоб берсангиз?

Нега экологик экспертиза соҳасида назорат суст? Шу саволга Каттақўрғондаги тери маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси мисолида жавоб берсангиз?

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Озод Ражабов “Ишонч телефони” ва ижтимоий тармоқлар орқали тушган саволларга жавоб қайтарди:


Айрим блогерлар томонидан айтилаётган бу фикрлар етарли асосга эга эмаслигини тасдиқловчи 2-3 та қиёсий рақамларни келтириб ўтмоқчиман.

2021 йилнинг I ярмида атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I, II тоифаларига мансуб фаолият турлари бўйича жами  1 032 та лойиҳа давлат экологик экспертизаси экспертлари томонидан кўриб чиқилган бўлса, шундан 794 тасига ижобий хулоса берилган, 224 та лойиҳа қайта ишлаш учун юборилган, 14 та лойиҳани рўёбга чиқариш эса рад этилган.

Давлат экология қўмитасининг ҳудудий экологик экспертиза марказлари томонидан III ва IV тоифаларига мансуб жами 10 060 та хўжалик юритувчи субъектига давлат экологик экспертизаси хулосалари тақдим қилинган бўлса, шундан 9 440 тасига ижобий хулоса берилган, 613 та лойиҳа қайта ишлаш учун юборилган, 7 та лойиҳани рўёбга чиқариш эса рад этилган.

Модомики, Қўмита томонидан экологик экспертиза соҳасидаги назорат суслаштириб юборилгани йўқ, балки амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда ва тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда, десак тўғри бўлади.

Каттақўрғондаги тери маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси билан боғлиқ масалага тўхталадиган бўлсак, ушбу корхонага давлат экологик экспертизасининг хулосаси берилмаган. Корхона фаолияти атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб (юқори даражада хавфли) бўлишига қарамасдан бу ерда ишлар бошланганидан сўнг экологик экспертиза хулосасини олиш учун Давлат экология қўмитасига мурожаат қилган.

Ушбу мурожаатга асосан Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Каттақўрғон шаҳар инспекция ходимлари томонидан мурожаатда келтирилган ҳолатлар жойига чиқиб ўрганилганда амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ эмаслиги маълум бўлди.

Айни шу каби ҳолатлар эътиборга олиниб, “Давлат экологик экспертизаси маркази” ДУК томонидан 2021 йил 2 июлдаги хат билан “Kattakurgan Charm” МЧЖга режалаштирилаётган фаолият турини амалга ошириш учун муқобил жой танлаши мақсадга мувофиқлиги бўйича ёзма тарзда жавоб берилган.

Шунингдек, режалаштирилаётган фаолият тури учун муқобил жой танланганидан сўнг атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги лойиҳадаги режалаштирилган ишларни амалга оширишда қонунчиликда белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этилиши юзасидан қатъий кўрсатмалар берилди.

Report Page