Нега қон босими кўтарилади? Уни уй шароитида қандай қилиб тўғри ва аниқ аниқлаш мумкин?

Нега қон босими кўтарилади? Уни уй шароитида қандай қилиб тўғри ва аниқ аниқлаш мумкин?


Қон босими юрак-қон томир тизимининг муҳим кўрсаткичи бўлиб, унинг ортиши хам, тушиши хам бир хил даражада ёмон. Уни келиб чиқишига турли ўткир ёки сурункали руҳий (эмоционал) изтироблар, ирсий ёки касбий омиллар, овқатланиш тартибига риоя қилмаслик ва бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкин.  Бугун гепертония касаллигига учраган ҳар бир одамнинг уйида артериал босимни ўлчаш учун тонометрлар мавжуд.  У кун давомида қон босимини назорат қилиш имконини беради. Бироқ, кўпчилик одамлар тонометрдан тўғри фойдаланишни билишмайди. Юрак тонларини эшитиш ва шу вақтда стрелка қайси рақамни кўрсатаётганини билиб олиш учун албатта алоҳида тажриба керак. Кўпинча одамлар қон босимни кийим устидан ўлчашади, бу нотўғри. Тонометрнинг манжети очиқ қўлга ўралади. Унинг пастки томони тирсакдан 2-2,5 см юқорида бўлиши керак. Қўлингизни шундай жойлаштирингки, тонометр манжети тахминан юракнинг тўғрисида бўлсин. Баъзан бунинг учун қўл остига ёстиқча қўйган маъқул. Қон босимни турган ёки ётган ҳолда ўлчаш ҳам мумкин эмас. Бундай ҳолда, кўрсаткичлар нотўғри кўрсатади. Босимни ўлчашда қулай ҳолатда ўтиринг. Ўлчаш вақтида ҳаракат қилманг ёки гапирманг, тинч ҳолатда 3 дақиқа ўтиринг. Aгар жисмоний ёки руҳий зўриқиш ҳолатлари кузатилган бўлса, 15-30 дақиқа дам олинг. Шифокорлар қон босимини ўлчашдан олдин аччиқ чой, кофе ва сигарет чекмаслигини тавсия этишади. Сабаби, бу маҳсулотлар қон босимини бир муддатга оширади. Шунингдек, қон босимни ўлчашдан олдин сиз жисмоний фаолият билан шуғулланмаслигингиз ҳам керак. Ўлчаш тартиби Дастлаб фонендоскоп қулоққа тақилади, сўнг мембранасини билак букиладиган жойга яʼни йирик томир устига қўйилади. Грушанинг клапанини бураб ёпинг ва грушани эзиш билан манжетни ҳаво билан тўлдиринг. Манометр стрелкаси 160 га еткач тўхтатинг ва секин грушадаги клапанни бураб очинг. Тонометр стрелкаси аста-секин пастлай бошлайди, шу вақт фонендоскопда юрак уриши товушларини диққат билан эшитинг. Стрелка кўрсаткичи қаердан бошлаб урганини эслаб қолинг. Бу систолик, яʼни устки қон босимидир. Сўнгра, товушлар яна йўқолиб қолади ва ўша вақтдаги стрелка кўрсаткичи диастолик, “пастки” босимини ифодалайди. 140/90дан баланд қон босими – юқори, 90/60дан паст бўлган қон босими – паст. Сиз учун қайси кўрсаткич меʼёр эканини аниқлаш учун ҳар куни бир вақтда қон босимингизни ўлчанг ва кўрсаткичларни ёзиб боринг. Aгар одамнинг қон босими кўрсаткичлари меʼёрдан доимий равишда ошса, ёки систолик ва диастолик қон босимлари орасидаги фарқ (40 бирликдан) кичик бўлса, бундай беморларга тиббий кўрикдан ўтиш тавсия этилади. Шифокор беморда пастки босим нима сабабдан ортганини аниқлаб, даволаш курсини белгилайди. Муножат Валиева тайёрлади

Report Page