Нефть-газ тармоғи мутахассислари ва ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Бухоро вилоятининг Газли минтақасида газ қазиб олишни кўпайтириш бўйича фолиятини давом эттирмоқда

Нефть-газ тармоғи мутахассислари ва ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Бухоро вилоятининг Газли минтақасида газ қазиб олишни кўпайтириш бўйича фолиятини давом эттирмоқда


Ишчи гуруҳ “Андақли” конининг 1 ва 2-сонли қудуқларини ишга туширишга тайёрлаш ва газ қувури қурилиши ишлари жараёнини ўрганди. Биргаликдаги сайи-ҳаракатлар билан смена бригадалари сонини кўпайтириш ва газ қувури учун бутловчи асбоб-ускуналарни етказиш билан боғлиқ муаммолар ҳал этилди. Ҳозирги пайтда қурилиш ишлари тугалланди. “Андақли” конининг 1 ва 2-сонли қудуқларини фойдаланишга топширилиб, 10,4 км узунликдаги янги коллектор орқали “Қумли-Учқир” газ қувурига уланди. 

Ишчи гуруҳ “Учқир” олтингугуртни тозалаш қурилмасидаги “Гарби” русумидаги миникомпрессор қурилмасининг иши билаш танишди. Бу объектда ёнғинни ўчириш дастурининг автоматик тарзда ишга тушириш учун ёрдамчи ускуналарни етказиб бериш ҳамда ишдан чиққан жиҳозларни таъмирлаш учун Хитойдан ушбу жиҳозни тайёрлаб берган заводнинг вакилини таклиф этиш билан боғлиқ ҳал этилмай ётган масалалар бор бўлиб, ишчи гуруҳ уларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатди. Яқин кунларда хитойлик мутахассисларнинг объектга келиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, белгиланган барча вазифаларни амалга ошириш учун Газли минтақасига 200 нафар ишчи ва мутахассис, 40 тадан зиёд махсус техника сафарбар этилди.

Нефть ва газ тармоғи мутахассислари ва ишчи-ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати  

Report Page