Назорат тадбирлари Қашқадарёда

Назорат тадбирлари Қашқадарёда

https://t.me/ekoqash

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Қашқадарё вилояти Шахрисабз шахар тиббиёт бирлашмасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган соҳа вакилларига чиқиндиларни саралаш ва махсус чиқинди қутиларга ташлаш тўғрисида алоҳида тушунтириш бериб ўтилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сонли қарорига асосан Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидалари белгиланганлиги, қарорга асосан хавфли маиший чиқиндилар фойдаланиш хусусиятини йўқотгандан сўнг инсонлар хаёти, соғлиғи, ва атроф табиий муҳитга хавф солувчи, шунингдек утилизация қилиниши лозим бўлган ва йиғиш ташиш ҳамда зарарсизлантиришнинг махсус технологияларидан фойдаланишни талаб қилувчи товарлардан хосил бўладиган чиқиндилар алохида сақланиб алохида олиб чиқиб кетилиши, ҳамда  чиқинди қутиларни жойлаштириш бўйича хам даволаш муассаларининг ховли худудида объектнинг хар 700 метр квадрат майдонида 1та, асосий аллеяларда бир биридан 10метрдан узоқ бўлмаган масофада бўлиши белгилаб қўйилганлиги тушунтирилди. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 653 ЎРҚ бўйича ҳам алоҳида тўхталиб тушунтириб ўтилди.

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇

https://t.me/ekoqash



Report Page