Назорат остидаги корхона ва ташкилотларда умумий 44 та бахтсиз ҳодисага йўл қўйилиб, булардан 19 таси ўлим билан тугаган

Назорат остидаги корхона ва ташкилотларда умумий 44 та бахтсиз ҳодисага йўл қўйилиб, булардан 19 таси ўлим билан тугаган


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Бекзод Бердиев маълум қилди.

2024 йилда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасини такомиллаштириш ва соҳадаги ислоҳотларни изчил олиб бориш янги даражага олиб чиқиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, ўтган қисқа даврда соҳани тартибга солувчи 10 га яқин меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори “Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг “Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратлар хавфсизлигига доир”, “Босим остида ишлайдиган ускуналар хавфсизлигига доир”, “Аттракционлар хавфсизлигига доир” ҳамда “Лифтлар хавфсизлигига доир техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорлари қабул қилинди.

Бундан ташқари бир қатор давлат хизматлари композит шаклга ўтказилди.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ва истироҳат боғлари аттракционларида путур етказмайдиган назорат ишларини бажариш учун рухсатнома — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан берилган путур етказмайдиган назорат тизимини рентген ускунасидан фойдаланган ҳолда текшириш учун хулоса билан Ядровий ва радиоактив материаллар, радиация манбалари, радиоактив чиқиндилар ва қурилмаларни ташиш шартлари ва усулларининг санитария қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса – хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса билан Рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома – тиббий фаолият учун лицензия бериш билан композит шаклга ўтказилди.

Қабул қилинган хужжатлар кўра Хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун режа-графиклар асосида уларнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда (Қонунчилик хужжатлари ва уларнинг манмун моҳияти юзасидан) семинарлар, оммавий муҳокамалар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, «очиқ эшиклар куни» тадбирларини ташкил этиш, шунингдек, тарқатма материал ва қўлланмалар билан таъминлаш, тавсия ва хабарлар юбориш шаклларида тўққиз мингдан ортиқ (9384 та) профилактик тадбирлар ташкил этилди.

2. Ўтказилган текширишлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ 2024 йил якуни ҳолатига Қўмита томонидан Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девонини хабардор қилиш ва келишиш орқали 950 та текширувлар амалга оширилиб далолатномалар расмийлаштирилган, текширувлар натижасига кўра уч мингга яқин  (2964 та) саноат, радиация ва ядро хавфсизлигига оид меъёрий ҳужжатлар талаблари бузилганлиги аниқланди.

Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича 749 та ёзма кўрсатмалар, 126 та маълумотномалар расмийлаштирилди, 33 та ҳолатда маълумотнома ва хулосалар Хуқуқни мухофаза қилувчи органларга юборилди, саноат, радиация ва ядро хавфсизлигига оид меъёрий ҳужжатлар талаблари бузилишига йўл қўйган 624 нафар инженер-техник ва раҳбар ходимларга нисбатан маъмурий жарималар қўллаш тўғрисида Вилоят, шахар ва туман Судларига хужжатлар юборилди.

Авария ёки бахтсиз ҳодисалар келтириб чиқариши мумкин бўлган

10 та ҳолатда иш ва объектлар вақтинча тўхтатиб қўйилди.

3. Бахтсиз ҳодисалар бўйича:

1. Назорат остидаги корхона ва ташкилотларда умумий

44 та бахтсиз ходисаларга йўл қўйилиб, булардан 19 таси ўлим билан тугаган бўлиб бахтсиз ҳодиса оқибатлари махсус текширилди.

Ўтказилган тадбирлар доирасида саноат, радиация ва ядро хавфсизлигига оид меъёрий ҳужжатлар талаблари бузилганлиги аниқланиб, қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича икки мингга (1 843 та) тавсиявий маълумотномалар расмийлаштирилди.

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлигига оид қонун ҳужжатларини билишларини текшириш бўйича 30 451 нафар ходимларнинг билим синовлари ўтказилди. Билим синовлари натижалари бўйича 3613 нафар инженер техник ҳодимларнинг билимлари етарли дажарада эмаслиги юзасидан қайта тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

2. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун 9 та, ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш соҳасида 19 та лицензиялар, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда лифтлар ва аттракционлар хавфсизлиги сохаларида жами 3 634 та рухсат этиш хусусиятига эга хужжатлар расмийлаштирилган.

3. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотлари томонидан

11 ойликда расмийлаштирилган жами 5681 та экспертиза ҳулосалари ҳисобга олинган бўлиб, булар хавфли ишлаб чиқариш объектининг 986 та лойиҳа ҳужжатлари, 4392 та техника қурилмалари, 3 та бино ва иншооти, 13 та декларация хужжатлари ва 287 та идентификациялаш бўйича экспертиза хулосаларидир.

Радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича:

Жорий йилнинг 4 июль куни Атом энергияси бўйича халқаро агентлиги (МАГАТЕ) билан “Навоий кон металларгуия комбинати”нинг "Путур етказмайдиган назорат қилиш миллий тизимини ривожлантириш ҳисобига радиологик, экологик ва саноат хавфсизлигини ошириш" UZB0006 ва Миллий университетнинг "Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетида ядровий фан ва технологиялардан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасидаги салоҳиятни ошириш" UZB1008 миллий лойиҳалари бўйича ускуналар етказилиши ва унинг божхона расмийлаштирувини тезлаштириш борасида онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.

Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича:

“Кимёвий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги конвенция” доирасидаги «Навоиазот» акциядорлик жамиятида Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти томонидан текширув ўтказилиб халқаро инспекторлар томонидан конвенция талаблари бажарилиши юзасидан юқори баҳоланди.

“Кимёвий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги конвенция” доирасида

22-минтақавий йиғилиш ўтказилди.

Европа Иттифоқининг 87-сон “Марказий Осиёда оммавий тадбирларни ўтказишда соғлиқ учун таҳдидларга, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа таҳдидларга тайёр туриш ва жавоб қайтариш” лойиҳаси доирасида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси бошчилигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида токсикология бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

Истироҳат боғлари аттракционлари ва ижтимоий сохадаги лифтларни назорат қилиш соҳасида:

1. Лифтлар:

Республикада 4427 та кўп квартирали уйларда жами 11428 та лифтлар хизмат кўрсатиб келмоқда, шулардан:

Ўрнатилганига 25 йилдан ошган 1991 тани, Умумий текшириш ўтказилган лифтлар сони 819 донани, Текшириш жараёнидан ишламаётган лифтлар сони 162 дона, Лифтларга техник хизмат кўрсатувчи ташкилот билан шартнома тузилмаган 7444 дона, Аникланган камчиликлар сони 965 тани, Янги ўрнатилган ва рўйхатга олинган лифтлар 1325 донани ташкил этади.

2. Аттракцион:

Республика ҳудудида жойлашган 148 та маданият ва истироҳат боғларида ўрнатилган жами 2120 та аттракционлар ўрганиб чиқилган бўлиб, шундан:

қўл бола (ишлаб чиқарувчи корхона паспорти ва биркаси бўлмаган) аттракционлар 74 тани, Ўрганиш жараёнида Жами 302 тадан 82 таси демонтаж қилинди. Носоз, ишлашга яроқсиз ҳолатда бўлган ҳамда фаолияти тўхтатилган аттракционлар 228 тани, Шу кунга қадар руйхатга олинган аттракционлар 1100 тани ташкил этади.

2025 ЙИЛДА САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР:

1.      “Ягона интеграциялашган экотизим” ахборот тизими масофадан назорат қилиш тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, қўллаб-қувватлаш ҳамда такомиллаштириш бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқиб амалиётга жорий қилиш,

2.      Қўмита ҳузуридаги “Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази” давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш.

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида 5 та норматив ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаш.

3.      Кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳужжатларни бажариш юзасидан норматив-ҳуқуқий хужжат лойихасини ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикасининг “Саноат аварияларининг трансчегаравий таъсири тўғрисидаги конвенция”га қўшилиши масаласини тегишли вазирлик ва идоралар билан ўрганилишини таъминлаш.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгаши

1540-сон (2004) резолюцияси доирасида навбатдаги миллий хисоботни тайёрланишини ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгашига тақдим этилишини таъминлаш.

Европа Иттифоқининг 101-сон “Мухим инфратузилмаларда кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш” минтақавий лойихасини Ўзбекистонда амалга оширилишини таъминлаш.

Мудофаа вазирлиги билан биргаликда 2025 йилнинг биринчи

ярим йилликда Минтақавий кимевий-биологик контртеррористик машғулотларни ўтказиш мақсадида амалий ва тайёрлов чоралар кўрилишини таъминлаш каби устувар вазифалар белгилаб олинган.


Report Page