Наврўзга муносиб совға - ишлаб чиқариш корхонаси очилди ва ишга тушди

Наврўзга муносиб совға - ишлаб чиқариш корхонаси очилди ва ишга тушди


"Наврўз" умумхалқ байрами маҳалла-ю овуллар, корхона ва ташкилотларда кенг нишонланмоқда. Бугун ана шундай байрам "Ассалом Наврўз" шиори остида "А.Б.С" МЧЖ Оққўрғон агро класстерда кўтаринки кайфиятда ўтди. 

Тўйга тўйёна билан, деганларидек класстер раҳбарияти ҳам қишлоқ хўжалигида ўзлари етиштирган маҳсулотни қайта ишлашга мақсадида "Мой ишлаб чиқариш заводи"ни ишга туширди. 

Байрам баҳона мазкур заводнинг очилиш маросими ҳам ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимлиги мутасаддилари, соҳа мутахассислари ҳамда нуроний отахонлар иштирок этди.

 

Тадбирда сўз олган туман ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Собиржон Ҳакимжонов, кластер раҳбари йиғилганларни Наврўз байрами ҳамда янги иш бошлаган завод билан табриклади. Ушбу Завод туман ижтимоий, иқтисодий ҳаётига қўшадиган улушини таъкидлади.

Жумладан, кластер раҳбари айтишича, бугунги кунда қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ушбу корхонада 4900 нафарга яқин ишчи-хизматчи меҳнат қилади. Янги иш бошлаган завод да айни дамда айнан "Ёшлар дафтари"га киритилган ижтимоий кўмакка муҳтож ўз нафар ёш доимий иш билан таъминланди. Завод тўлиқ қўвватда иш юритишга ўтганда яна янги иш ўринлари ташкил этилади.

Таъкидлаш жоизки, корхона бугунги кунда кунига 100 тонна чигитни қайта ишлаб, 20 тонна ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Тўла қувват билан ишлашга ўтганда эса кунига 150 тонна чигитни қайта ишлаб, 30 тоннагача ёғ-мой маҳсулотлар тайрлаш имконини беради. Бу эса импорт салоҳиятини камайтириб, ўз навбатида экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Провардида айтганда, Наврўз оққўрғонликларга ана шундай туҳфаларни тортиқ айлади. Наврўз байрамига класстер ишчи-хизматчилари билан биргаликда ҳудуддаги маҳаллалардан "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"да турган оилалар вакиллар ҳамда нуронийлар таклиф этилди.

Дастурхонлар баҳорий таомлари билан тўлдирилди. Барчага ҳалим тортилди. Байрам кайфияти элимиз суйган Ўзбекистон халқ ва хизмат кўрсатган артистлар чиқишлари, куй-қўшиқлари ва рақслар билан янада жозибали бўлди.

Оққўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page