НАВОИЙДА ҲАМ “ҒАЛВИР СУВДАН КЎТАРИЛДИ”

НАВОИЙДА ҲАМ “ҒАЛВИР СУВДАН КЎТАРИЛДИ”

Қурилиш

1. Зарафшон шаҳар 14 кичик туманида "Сифат Қурилиш Зарафшон" МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
18.05.2018 йилдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари яъни шаҳарсозликка рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмаган ҳамда қарорнинг 5-иловасига асосан ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан кўп қаватли турар жой объектида ноқонуний равишда курилиш-монтаж ишлари бошланган. Ушбу ҳолат юзасидан Навоий вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя килиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда қиска муддатли инспекторлик текшируви ўтказилган. Текширув натижасига кўра қурилиш объекти вақтинчалик ёпиқ тўсиқ билан ўралмаганлиги, ШНҚ 3.01.01-03 “Қурилишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” қоидасининг 1.13-банди талабига зид равишда объектда мажбурий юритилиши лозим бўлган техник ижро ҳужжатларидан умумий журнал, материалларнинг кирим назорати, махсус ишлар, бетон, пайванд, техника хавфсизлиги журналлари юритилмаганлиги аниқланди. Қисқа муддатли текширув натижасига кўра жамият мансабдорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 99-моддаси 7 қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Зарафшон шаҳар Жиноят ишлари бўйича судига юборилган.

2. Зарафшон шаҳар 14 кичик туманидаги "ZARAFSHON BINOINSHOOT QURILISH" МЧЖ томонидан шаҳарсозликка рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмаганлиги ҳамда ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан кўп қаватли турар жой объектида қурилиш-монтаж ишлари бошланганлик ҳолати аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан қиска муддатли инспекторлик текшируви ўтказилди. Текширув натижасига кўра мансабдор шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 99-моддаси
7 қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Зарафшон шаҳар Жиноят ишлари бўйича судига тақдим этилган.

3. Зарафшон шаҳар 13 кичик туманидаги "ZARAFSHON GOLDEN GROUP" МЧЖ томонидан ҳам шаҳарсозликка рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмаган ҳамда ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан кўп қаватли турар жой объектида қурилиш-монтаж ишларини бошлашган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий назорат инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентни ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя килиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда қиска муддатли инспекторлик текшируви ўтказилган. Текширув натижасига кўра масъул фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 99-моддаси 7 қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар йиғилиб, Зарафшон шаҳар Жиноят ишлари бўйича судига юборилган.

4. Зарафшон шаҳар 19 кичик тумани "Ҳакимзода" МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2018 йилдаги
370-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари яъни шаҳарсозликка рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмаганлиги ҳамда унинг 5-иловасига асосан ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан қурилиш-монтаж ишлари бошланганлик ҳолати аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган текширув натижасига кўра объект ШНК 3.01.01-03 талаблари асосида тўлдирилаётган журналлар формаси талабларига жавоб бермайди ва тўлиқ расмийлаштирилмаган, пойдевор, замин, тупроқ ишлари бўйича геологик хулосалари йўқ, ҚТЭЛ ва ИИЧЛ (ПОС ва ППР) ташкил этилмаган ҳамда қурилиш объекти вақтинчалик ёпиқ тўсиқ билан тўлиқ ўралмаган. Шу боис Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг
99-моддаси 7 қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Зарафшон шаҳар Жиноят ишлари бўйича судига тақдим этилган.

5. Худди шундай “Мирсаид Баҳром” МФЙ ҳудудида ҳам “Осё Югра" хусусий корхонаси томонидан шаҳарсозликка рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмаган ҳамда ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан кўп қаватли турар жой объектида ноқонуний равишда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган. Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси, Кармана тумани ҳокимлиги, туман ИИБ, туман прокуратураси ҳамда "Осё Югра" хусусий корхона раҳбари номига ўрнатилган тартибда қурилиш объектини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги хатлар юборилган. Натижада буюртмачи томонидан  қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги хабарнома инспекцияга келган. Жумладан, рўйхатдан ўтган қурилиш объектида инспекция томонидан назорат ишлари олиб борилиб, қурилган қисми учун инструментал техник хулоса олиш тўғрисида 4771 сонли бажарилиши мажбурий бўлган электрон ёзма кўрсатма берилган. Текширув натижасига кўра ШНҚ 3.01.01-03 “Қурилишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” қоидасининг 1.13-банди талабига зид равишда объектда мажбурий юритилиши лозим бўлган техник ижро ҳужжатларидан умумий журнал, материалларнинг кирим назорати, махсус ишлар, бетон, пайванд, техника хавсизлиги журналлари юритилмаганлиги аниқланди. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги хабарномани юбормасдан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун масъул шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 99-моддаси
7 қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами йиғилиб, Кармана тумани Жиноят ишлари бўйича судига юборилган.

6. Навоий шаҳар 17 кичик туманидаги "Лайло улгуржи савдо" МЧЖ томонидан ҳам шаҳарсозликка рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмаган ҳамда ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан объектда қурилиш-монтаж ишлари бошланган. Ушбу ҳолат юзасидан Навоий вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан текширув ўтказилган. Текширув натижасига кўра объект ШНК 3.01.01-03 талаблари асосида тўлдирилаётган журналлар формаси талабларига жавоб бермаслиги ва тўлиқ расмийлаштирилмаганлиги, пойдевор замин тупроқ ишлари бўйича геологик хулосалар тақдим этилмаганлиги, ҚТЭЛ ва ИИЧЛ (ПОС ва ППР) ташкил этилмаганлиги аниқланган. Текширув натижасига кўра мансабдор шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 99-моддаси 7 қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Навоий шаҳар Жиноят ишлари бўйича судига тақдим этилган.



 Қурилиш вазирлиги

Матбуот хизмати

 











Report Page